Чем Сергея Лаврова накормили в Ташкенте?

Ўзбекча "юмшоқ куч" амалда - Россия элчихонаси лағмон ҳақида

498
(Янгиланган 12:02 16.01.2020)
Сергей Лавровни Тошкентда жуда илиқ кутиб олиб унинг севимли таоми билан сийлашди. Россия элчихонаси ҳазил аралаш буни ўзбекча "юмшоқ куч" деб атади.  

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири в.б. Сергей Лавровни Тошкентда лағмон билан сийлашди. Маълум бўлишича лағмон Сергей Викторовичнинг энг севимли овқатларидан бири экан.

“Тошкентда вазир учун лағмон тайёрлашди – Сергей Викторовичнинг энг севимли овқатларидан бири. Ўзбекчи “юмшоқ куч” амалда”, - деб ёзган Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўз Твиттер каналида.  

Эслатиб ўтамиз, Россия ташқи ишлар вазири кеча Тошкентга етиб келган эди. Бугун Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан музокаралар ўтказиб, бир қатор шартномалар имзолашди. Музокараларда атом энергетикаси ва Шавкат Мирзиёевнинг феврал ойида режалаштирилаётган Россияга ташрифи масалалари муҳокама қилинди.  

498
ЛЭП

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта бўлган вилоятлар рейтинги

223
(Янгиланган 16:26 24.11.2020)
Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Самарқанд вилояти - электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи, деб маълум қилинди бугун "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот-анжуманида.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг электр энергиясидан қарздорлиги 646 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шундан 553 миллард сўми бу аҳоли қарздорлиги.

Шунингдек, 2 ва учинчи ўриндарда Навоий вилояти (қарз суммаси 410 миллиард) ва Андижон вилояти (қарз 273 миллиард сўмни ташкил этмоқда, шундан 247 милларди аҳолининг қарздорлиги) келмоқда.

Шунингдек, матбуот-анжуманида Ўзбекистонда электр энергияси учун ҳатто 3 йилдан буён тўловни амалга оширмаган истеъмолчилар борлиги ҳам айтилди. 283 минг 489 нафар истеъмолчи 3 йилдан буён умуман электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Шулардан Самарқанд вилоятида 46 158 нафарни, Тошкент вилоятида 45 685 нафарни, Фарғона вилоятида 28 770 нафарни, Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил қилган.

Истеъмолчиларнинг қарздорлиги бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кунда:

1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача бўлган қарздорлар сони Республикада - 157 839 нафарни ташкил қилади;

3 млн дан -5 млн.гача бўлган қарздолар - 14 890 нафарни;

10 миллион сўмдан юқори бўлган қарздорлар 5499 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда Республикада аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2,4 триллиондан ошган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ томонидан рақамлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири - "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "KT Corporation" компанияси ўртасида электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказини ташқил этиш бўйича 2019 йилда битим имзоланган.

Марказ Корея, Хитой, Сингапур ва АҚШ каби давлатларнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган сервер ускуналар билан жиҳозланган.

Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ишга туширилишидан асосий мақсад - республика миқёсида электр энергияси истеъмолчиларининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансларини шакллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш, яъни қарздорларни автоматик равишда таъминотдан ўчириш ва фойдаланилган электр энергияси учун тўлов амалга оширилганидан сўнг қайта улаш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

Айни кунгача Жамиятнинг ўз маблағлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар инвестициялари ҳисобидан 4,6 миллиондан ортиқ замонавий ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.

223
Медицинский работник в отделении дезинфекции госпиталя COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус: янги ҳолатлар

155
Ўзбекистонда яна 73 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 920 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

24 ноябрь coaт 13:00 га қадар 73 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 920 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Жиззах вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Тошкент вилоятида 36 нафар, Тошкент шаҳрида 10 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 118 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 197 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

1 нафар бемор вафот этди. Ўзбекистонда жами 605 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 59,2 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 37,9 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,4 млн), Ҳиндистонда (9,2 млн), Бразилияда (6,1 млн).

155
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Қорабоғнинг арвоҳ-шаҳри: Агдам туманида нима омон қолди

0
10 ноябрь куни Тоғли Қорабоғ зонасида ўқ отишни тўхтатиш ҳақида келишув кучга кирди. Бу - Россия Федерацияси, Арманистон ва Озарбайжон етакчилари томонидан имзоланган келишувнинг асосий шартларидан биридир.

Шунингдек, келишувларга мувофиқ, Арманистон йил охиригача эгаллаб олган ҳудудларнинг бир қисмини Озарбайжонга қайтариши керак: булар Келбажар, Лочин, Ғазахнинг бир қисми ва Агдам туманлари.

Озарбайжон армияси аллақачон у ерга кириб келган.

0