Тошкентда ҳайдовчи ва чиптачи бир инсонни ўлимдан қутқарди

© Подробно.узАвтобусы в Ташкенте
Автобусы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўловчилардан бири ҳушини йўқотиб, нафас олишга қийналиб қолган вақтда ҳайдовчи ва чиптачи тезкор ёрдам кўрсатиб унинг ҳаётини сақлаб қолишган.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Тошкентда ҳайдовчи ва чиптачи бир инсонни ўлимдан қутқарди, деб хабар қилмоқда “Тошшаҳартранс” АЖ ахборот хизмати. 

Маълум бўлишича,  Тошкентда 89-автобус Паркент бозори атрофида ҳаракатланаётган бўлган. Автобус ичида бўлган йўловчилардан бирининг тўсатдан тоби қочиб, хушсиз ҳолга келган. Атобус ҳайдовчиси дарҳол атвобусни йўл четига тўхтатиб, чиптачи билан биргаликда йўловчига ёрдам беришга шошган.

Кейин аниқланишича, йўловчининг тутқаноқ касали хуруж қилган ва тилини ютиб, унинг вафот этишига бир баҳя қолган. Ҳайдовчи ва чиптачи томонидан кўрсатилган биринчи ёрдам натижасида ҳайдовчи Қ.Д. омон қолган. “Тошшаҳартранс” АЖ раҳбарияти томонидан ҳайдовчи ва чиптачи моддий ва маънавий тақдирланишган.

Янгиликлар лентаси
0