Тўйдан олдин маслаҳат: Ўзбекистон ёшларига нима таклиф қилинмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровМолодожены в Самарканде
Молодожены в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон тадбир ташкилотчилари миллий ассосияцияси байрам тадбирларини ўтказишдаги янги қоидалар бўйича бепул маслаҳатларни таклиф этади.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Ўзбекистон тадбирлар ташкилотчилари миллий ассоциацияси аҳолига бепул маслаҳат бериш учун ишонч рақами ишга туширилганини маълум қилди.

Свадебный кортеж - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тўй ва маросимларни ўтказишда баъзи удумлардан воз кечилди  

“78 129 84 84 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳар бир фуқаро 1 январ куни кучга кирган қоидалар бўйича бепул маслаҳат олиши мумкин”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашлари 14 сентябр куни тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилган. 2020 йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб Самарқанд вилоятида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган нормалар бузилиши ҳолатлари аниқланган рейдлар ўтказилган.  

Тадбирлар ташкилотчилари миллий уюшмаси мутахассислари бозорни ўрганиб чиқиб, янги қоидалар ўрнатилиши муносабати билан тўй ва бошқа тадбирларни ўтказиш жойларини танлашда кишилар нималарга эътибор қаратишаётгани тўғрисида маълумотномалар тайёрладилар: 1 январдан бошлаб кўплаб ресторанлар меҳмонларнинг рухсат этилган максимал сонига оид талабга деярли тўлиқ жавоб бермоқда. Уюшма, мутахассисларнинг тавсиялари киритилган рўйхатларни барча мурожаат этувчиларга юборишга тайёр.

"Соҳамизнинг  баъзи вакиллари, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан танқидларга дуч келишди. Афсуски, биз ушбу компанияларнинг фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Бироқ, мен ишонаманки, бизнинг умумий мақсадимиз айбдорларни жазолаш эмас, балки янги қоидаларга мувофиқ яшашни ва шу жумладан мижозлар билан ишлашни ўрганиш. Ҳозирча бошқа ташаббуслар бўлмаса-да, уюшма адвокатлари Янги йилдан кучга кирган қоидалар тафсилотларини тушунтириб, юридик маслаҳат беришга тайёр. Буларнинг барчаси фуқароларга бепул тақдим этилади, чунки барчамиз аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш тарафдоримиз. Содир бўлаётган воқеаларнинг фақат салбий томонини кўришдан наф йўқ - уюшма мутахассислари янги талабларни ҳисобга олган ҳолда тўй учун жуда яхши сценарийларни ишлаб чиқдилар, уларни ҳам биз бепул тарқатишга тайёрмиз” ¬– дейди Арсен Длянчев.

Янгиликлар лентаси
0