Ўз касбининг моҳир устаси эди - Рашид Маликов Аида Юнусова ҳақида

© Foto, Из личного архива Р. МаликоваКинорежиссер Рашид Маликов
Кинорежиссер Рашид Маликов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Узоқ давом этган танаффусдан сўнг ҳам у ҳамманинг ёдида – режиссер Рашид Маликов Аида Юнусова ҳақида.  

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистонлик режиссер Рашид Маликов Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда актриса Аида Юнусовани эсга олди. Эслатиб ўтамиз, кеча таниқли актриса Аида Юнусова оғир касалликдан сўнг 71 ёшида вафот этган эди.

Аида Юнусова на VII Всесоюзном кинофестивале. 12-19 апреля 1974 года - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова вафот этди

Рашид Маликов айтишига қараганда Аида Юнусова Ўзбекистон халқининг суюкли актрисаларидан бири бўлган, иш фаолиятидаги 25 йиллик танаффусдан сўнг ҳам уни кўпчиллик унутмаган.

Уни кино оламига илк бор режиссер Анатолий Кабулов ўзининг “Слепой дождь” фильми орқали олиб келган эди. Шундан сўнг у жуда машҳур  ва талабгир актрисага айланди. Уни кўплаб ўзбек киноларига таклиф қилишган.

“Мен Аида билан 1977 йилда машҳур “Чинор тагидаги дуэль” фильмида суратга тушганман. Ўшанда мен, тиббиёт олийгоҳи талабаси бўла туриб “Нортой” ролини ижро этганман. Аида эса “Нортой” отасини уйлантирмоқчи бўлган ҳамшира аёл ролини ижро этган эди. У интеллигент, моҳир профессионал, ўз ролини нозик ҳис қилувчи актриса эди. У билан бирга ишлаш катта бахт эди”, - деб эслайди Маликов.

Лекин 1980 йиллар охирида Аида Юнусова кино экранларида кўринмай қолди. Ўшадан мен энди ВГИКни тамомлаб режиссер бўлган эдим ва Аидани ўзимнинг “Клиника” номли биринчи картинамга таклиф қилмоқчи бўлгандим.

Уни узов вақт қидириб топа олмаганман. Кейчалик менга у турмуш қуриб ўз ҳаётини оиласига бағишлашга қарор қилганини айтишган. Шундай сўнг у экранларда яна 2000 йилларда пайдо бўлган эди. Ижод йўлида узоқ танаффус бўлишига қарамасдан уни ҳеч ким унутмаган – у ана шунақа ажойиб актриса эди”, - дейди режиссер.

Режиссер Маликов об Аиде Юнусовой: я так искал ее для своего дебютного фильма
Янгиликлар лентаси
0