Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 33,9 млн кишини ташкил этди

© Sputnik / СтрингерПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аҳолисининг сони 2019 йил бошидан 650,3 минг кишига ёки 2,0 фоизга ўсди. Аҳолининг 11,4 фоизи Самарқанд вилоятида яшайди.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 33, 9 млн кишини ташкил этди. Аҳоли сони 2019 йил бошидан 650,3 минг кишига ёки 2,0 фоизга ўсди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Келтирилган маълумотларга қараганда, 2020 йил 1 январь ҳолатига ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 11,1 фоиз, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоиз ва Андижон вилоятида 9,2 фоиз.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси сонининг 30,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,9 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0