Ўзбекистонда мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтроительство многоэтажных домов в Яккасарайском районе Ташкента
Строительство многоэтажных домов в Яккасарайском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун комиссия раисига ҳужжатларни ва сўровнома-аризани тақдим этади. Бу 15 кун ичида кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ҳукуматнинг 2020 йил 29 январдаги 39-сонли қарори билан Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман(шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.

Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

- ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатларни ва сўровнома-аризани тақдим этади;

Иностранные рабочие - Sputnik Ўзбекистон
Қандай меҳнат мигрантларига имтиёзли кредитга уй берилади?

- комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади;

- комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида (талабгор номида уй-жой йўқлиги, ижарада туриши, бошқа оила билан бир уйда яшаши, кўп болалилик ва б.) аниқлайди;

-  аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

- ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.

2020 йил дастурлари доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича:

- имтиёзли давр – 1 йил;

- кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудларда мигрантларга ажратилган уйлар сони очиқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0