АО Узбекистон темир йуллари закупила единственный на сегодняшний день в странах СНГ крановый многофункциональный механизм

Ўзбекистонга МДҲда ягона бўлган ноёб техника келтирилди

1499
(Янгиланган 17:27 12.02.2020)
Ўзбекистонга соатига 100 км тезликда ҳаракат қилувчи Германиянинг сўнгги русумдаги кўтарма крани келтирилди ва у МДҲда ягона саналади.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” Германиянинг “Kirow Ardel GmbH” заводида ишлаб чиқарилган Multi Tasker Krc 1200 uz номли сўнгги русумдаги кўтарма кран сотиб олди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди. Ҳозирда ушбу замонавий кран МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон темир йўлларида фойдаланилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу замонавий техникадан темир йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда фойдаланилади. Техника аввалига синовдан ўтказилгач, Ўзбекистон темир йўлларининг тоғли ва чўл зоналарида жойлашган “Тиклаш поезди” корхонасига етказилган.

Ушбу корхона темир йўл тизимида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда хизмат кўрсатишга тайёр туради. Илгариги техникаларни ўрнатиш ва ишлатиш учун 1 соат вақт кетган бўлса, хориждан келтирилган ушбу кран икки баравар кам вақт олиб, уларни 30 дақиқада ўрнатиш мумкин.

Ундаги барча жиҳозлар электрлаштирилган. Шу боис ҳатто кўтарилаётган юк оғирлиги мониторда кўриниб, техника ўз ўқи атрофида  360 градусга айланган ҳолда мўлжалланган юкларни керакли ҳолатга қўя олади.

Шунингдек, аввалги кранлар 380 В  электр энергияси талаб этган бўлса, янгиси кўтарма ишларни 24 В электр энергияси билан амалга оширади. Ҳаракат тезлиги соатига 100 км бўлганлиги билан фавқулодда ҳолатларда кўтарма механизмни авария содир бўлган ҳудудга зудлик билан етказиш имкониятини беради.

Ушбу замонавий техникадан фойдаланиш учун Қўқон тиклаш поездининг 6 нафар мутахассиси Германияда 10 кун давомида малака ошириб қайтган.

1499