Мужчина держит папку в руке

Тошкент божхона бошқармасида янги тайинлов амалга оширилди

434
(Янгиланган 20:28 13.02.2020)
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раисининг 2020 йил 12 февралдаги буйруқларига биноан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Божхона хизмати подполковниги Муратов Бахтиёр Шавкатович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб, 

Божхона хизмати подполковниги Салимжонов Нодирбек Рахимжонович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб,

Божхона хизмати майори Усманов Нодирбек Нохиджонович Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб,

Божхона хизмати майори Худоёров Шерзод Шакиржонович Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб,

Божхона хизмати майори Якубов Атахон Назирбоевич Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Божхона тўловлари бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб,

Божхона хизмати подполковниги Рахметов Сайдимуротхон Махамедович Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Кадрлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 февралда ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда ДБҚ раисига қатор топшириқлар берганди

434

Ўзбекистонда коронавирус: 9 июль асосий хабарлари

635
(Янгиланган 20:41 09.07.2020)
Бугуннинг ўзида 194 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 7 082 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Карантинный центр в Наманганской области
Штаб по коронавирусу по Наманганской области

Бир сутка давомида 465 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 447  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланишлар: 104 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 56 нафари — Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари — Самарқанд вилоятида (барчаси бемор билан мулоқотда бўлган), 24 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида (14 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 10 нафари аҳоли орасида).

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 194 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 7 082 нафарга етди.

Айни пайтда 4 316 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 31 нафар бемор оғир аҳволда, 12 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Учтепа туманида яшовчи 83 ёшли онахон коронавирусдан вафот этди. Ш.Т.ни 25 июндан тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал, ҳансираш ва нафас сиқиши безовта қилган. 28 июнь куни эса коронавирус аниқланган ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. 30 июнь куни тос суяги буйинчаси синганлиги сабабли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ўтказилган.

Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли эркак Р.Н.ни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган. 4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва унда "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган. Реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл М.О.нинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган. Реанимацион чораларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Коронавирус инфекциясига чалинган афғонистонлик 40 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Ўзбекистонда жами 49 киши пандемия қурбони бўлди.

Call-марказ

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев коронавирус пандемияси муносабати билан навбатдаги пойтахт аҳолисига мурожаат қилди. Ҳокимнинг таъкидлашича, 10 июлдан уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобил гуруҳлар ташкил этилади.

Барча масжидлар 1 августгача ёпилади

10 июлдан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Чегарадаги фуқароларга ёрдам

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов 8 июл куни Самара вилоятига ташриф буюриб вилоят губернатори Дмитрий Азаров билан учрашди. Учрашувда Самара вилоятининг Қозоғистон чегарасига яқин бўлган ҳудудида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари масаласи муҳокама қилинди. Самара губернатори ушбу фуқароларга учун шароит яратишга ва уларнинг ватанига қайтириш чора-тадбирларига ёрдам берилаётганини айтиб ўтди.

Халқаро кодекс

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ шафелигида пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

Давлат раҳбари Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг COVID-19 даврида Меҳнат муносабатлари бўйича глобал саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади. Ушбу кодексда давлатларнинг ўз фуқаролари ва халқаро шериклари олдидаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги энг кам шартлари ва мажбуриятлари белгилаб қўйилиши керак.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 12 миллиондан ошди, 548 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (3,0 млн), Бразилияда (1,7 млн), Ҳиндистонда (767 минг).

635
Работа в офисе

Мажидов: сиртқи таълим 100 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади

96
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ўзбекистонда сиртқи таълим 100 фоиз, кечки таълим эса 50 фоиз масофавий таълим шаклига ўтишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистонда сиртқи таълим 100 фоиз масофавий таълим шаклига ўтказилади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифингда маълум қилди.

“Сиртқи таълим 100 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади. Кечки таълим шакли бўйича ишларни режалаштирганмиз, қандай вазият бўлишидан қатъи назар 50 фоиз масофавийга ўтади. Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши карантин шароитидан келиб чиқиб белгиланади”, — деди вазир.

Мажидовнинг аниқлик киритишича, ҳужжат топшириш, рўйхатдан ўтиш муддатлари ўзгармайди. Белгиланган муддатларгача давом этади.

96
Теглар:
олий таълим муассасалари, Ўзбекистон
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции

Рақобатга дош беролмади: Европа ва Осиё америка СТГдан воз кечмоқда

438
(Янгиланган 22:13 09.07.2020)
Европа ва Осиёда мовий ранг ёқилғи нархи - кўп йиллик минимумларда. Ҳатто АҚШ Энергетика вазирлиги америка суюлтирилган табиий газини олишдан ҳеч қандай наф йўқлигини тан олди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik, Наталья Дембинская. Европа ва Осиёда мовий ранг ёқилғи нархи - кўп йиллик минимумларда. Ҳатто АҚШ Энергетика вазирлиги америка суюлтирилган табиий газини олишдан ҳеч қандай наф йўқлигини тан олди. Мижозлар ёз ойларига режалаштирилган юздан зиёд шартномалардан воз кечдилар. Натижада, экспорт қарийб 63,6%га қулади. Океан орти гази нега ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолгани хусусида - РИА Новости материалида ўқинг.

Нархлар тушди

Ўтган йил АҚШда табиий газ экспорти-неттоси 54,7 миллиард кубометрга етди — бу 2018 йилги кўрсаткичдан 20,7 миллиардга кўп. СТГнинг йирик ишлаб чиқарувчиси Cheniere Energy маълумотларига кўра, биринчи кварталда дунё бозорида сотув ҳажми 100 миллион тоннага етган — бу 2019 йилгига қараганда ўн миллион тоннага кўп. Ўсиш аксарият ҳолларда америкаликлар томонидан таъминланган.

Режалар оламшумул эди: 2020-йилда — 67,2 миллиард кубометр, 2021-йилда — 79,5. Ушбу кўрсаткичлар январь ойида АҚШ Энергетика вазирлиги энергетик маълумотларни бошқариш бошқармаси томонидан айтилди. Аммо, ҳеч нарса рўй бермаслиги, шундоқ ҳам маълум эди, албатта.

Қишнинг илиқ келиши ҳамда коронавирус пандемияси туфайли талабнинг қисқариши оқибатида таклифларнинг ортиб кетгани Европа ва Осиёда газ бозорларини қулатди. Европадаги Голландиянинг TTF хабида ўртача нарх тўрт ойда илк маротаба 2019 йилнинг мос даврига қараганда икки марта тушиб кетди. Японияга нақд етказиб беришлар 44%га қисқарди.

Апрель ойига бориб америка СТГнинг Европага экспорти иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламай қўйди. Европа ва Осиёнинг йирик компаниялари июнь-июль ойларига режалаштирилган шартномаларни бекор қилдилар.

Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШдаги СТГ-заводларидаги юклаб жўнатишлар апрель ойида қарийб 30%га камайган. Май ойига келиб экспорт учдан бир қисмга қисқарган — шу жумладан, коронавирус туфайли киритилган чекловлар туфайли ҳам.

Иқтисодий жиҳатдан яшашга лаёқатлимас

АҚШ Энергетика вазирлиги энергетика ахборотини бошқариш бошқармаси июнь ойига берган прогнозлари ўта пессимистик. Европа ва осиёлик харидорлар СТГнинг 110 партиясидан: июнь-июль ойларига мўлжалланган 70 та, август ойидаги - 40та партиядан  воз кечдилар. Америка денгиз терминалига етказиб беришлар март ойи охиридагига қараганда икки марта қисқарди.

"Европа ва Осиёда СТГга ва табиий газга бўлган паст нақд нархлар АҚШдаги нарҳга ўта таъсирчан бўлган экспортнинг яшовчанлигини заифлаштирди", - дея далиллайдилар EIA аналитиклари.

Улар бераётган баҳога кўра, АҚШдан июнь ойида Европа ва Осиёга бир суткада ўртача 101 миллион кубометр юборилган, июль ва август ойида эса 62 миллион кубометр бўлади. Бу экспорт салоҳиятининг 25% демакдир.

Пасайишда давом этади

Экспертларнинг океан орти газидан мижозлар камида ёз ойи охирига қадар воз кечишда давом этиши ҳақидаги огоҳлантиришлари ҳам тасдиқланди: АҚШдаги фьючерс нархлари сентябрга қадар европаникидан баланд бўлади.

Январь-апрель ойларида имконияти чегарасида ишлаган олтита америка СТГ-заводлари — майга келиб ўз қувватини 65%гача пасайтирди. Июль ойи бошларида 50% ва ҳатто ундан пастроқ бўлади, дейилади Platts Analyticsнинг июнь ойидаги обзорида.

"Нархлар афзалликлари деярли йўқ бўлиб кетганлиги сабабли, америка поставкаларидан воз кечиш вақт масаласи эди", - деди Америка стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази мутахассиси Никос Цафос.

Миллий энергетик хавфсизлик жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игор Юшковнинг сўзларига кўра, харидорлар ҳозирда АҚШ суюлтирилган гази учун шундай тўловни амалга оширишга тайёрларки, у ҳатто суюлтириш ва транспорт харажатларини қопламайди.

Энг йирик жабрдийда — американинг биринчи ва йирик терминали - Sabine Pass бўлади: қувватлар юқори нархлар фонида харид қилинган, эксплуатацияга киритилиш даври - 2016 йилга келиб, ҳолат ўзгарган. Ўша вақтдан эътиборан завод фақат зиёнига ишламоқда.

Энергетика вазирлиги ахборотига кўра, АҚШдан суюлтирилган табиий газ экспорти 2020 йилнинг биринчи тўрт ойида суткасига ўртача 218 миллион кубометрни ташкил қилган, аммо апрель ойидан май ойига қадар бўлган даврда 17%га тушган.

EIAда етказиб бериш ҳажми сентябрга келиб ўса бошлашини кутишмоқда, негаки жаҳонда табиий газга бўлган талаб секин-аста қайта тикланмоқда.

Газга ғарқ бўладилар

Аммо йирик инвестицион банклар прогнози у қадар оптимистик эмас. Аналитикларнинг изоҳ беришларича, жаҳонда ёқилғининг улкан захираси тўпланган. Суюлтирилган табиий газ халқаро савдоси ҳам америкалик сланецчилар учун муҳим каналларни "бўғиб" қўйган ҳолда барбод бўлди. Нефть яна бир баррели 40 долларгача қимматлагани боис, нефтчилар қазиб олиш ишларини қайта тикладилар ва иккинчи даражали маҳсулот сифатида бозорга кўп миқдорда арзон газни етказиб бера бошладилар.

Америка СТГси учун анъанавий "свалка" ҳисобланган Европада нархлар тушиб кетгани боис, BofA Securities аналитиклари фикрича, бу маҳсулотга у ерда эҳтиёж йўқолди. Эндиликда ёқилғини чет элга сотиш ўрнига, газ сақланадиган катта идишлар ва махсус жойларга тортиб ўтказилмоқда.

Goldman Sachs ҳисоб-китобига кўра, экспорт бекор қилингани туфайли, америка захиралари 21,52 миллиард кубометрга ортади. Бир йил аввал қайд этилган кўрсаткич учдан бир қисмга, беш йилликдаги ўртача кўрсаткич эса - 18%га ошган. Октябрга келиб, мамлакатнинг газни сақлаш бўйича имкониятлари тугаши мумкин, бу эса ўз навбатида СТГ қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳажмининг рекорд даражада қисқаришига олиб келади.

438