Жилой дом в Ташкенте

Кўп қаватли уйларда эскириб қолган лифтлар янгиланади

302
Республикада умумий 2 483 та юқори қаватли уйларда 5922 та лифт ускуналари мавжуд бўлиб, шулардан 5000 дан зиёд (85%) лифтлар Тошкент шаҳрида ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. “2021 - 2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси кўп квартирали уй-жойлардаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Республикада умумий 2 483 та юқори қаватли уйларда 5922 та лифт ускуналари мавжуд бўлиб, шулардан 5000 дан зиёд (85%) лифтлар Тошкент шаҳрида ўрнатилган.

2019 йилда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарининг носозлиги юзасидан 716 дан ортиқ фуқаролар мурожаатлари келиб тушган. Хусусан, Тошкент шаҳридаги 3270 та (65%) лифт ускуналари белгиланган 25 йил эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ва уларни янгилаш, қолган ҳудудларда 412 та лифт ускуналарини капитал таъмирлаш ёки янгилаш талаб этилади.

Ҳужжатга 2021-2027 йиллар давомида республик ҳудудидаги кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш юзасидан чора-тадбирлар режаси илова қилинган.

Унга кўра, 9 йил давомида  республика бўйлаб 3561 дона лифтлар таъмирланадиган ва янгиладиган.

Шунингдек, ҳужжат билан кўп квартирали уй-жой фондидаги лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилаш ҳамда ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш дастури амалга оширилишини увофиқлаштиришҳамда мониторинг қилиш бўйича Республика Комиссияси таркиби тасдиқлаш кўзда тутилган.

302

Ўзбекистонда коронавирус: янги ҳолатлар

449
Ўзбекистонда яна 54 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 713 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

23 ноябрь coaт 13:00 га қадар 54 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 713 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Бухоро вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Тошкент вилоятида 32 нафар, Тошкент шаҳрида 11 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 68 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 195 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 603 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 58,6 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 37,5 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,2 млн), Ҳиндистонда (9,1 млн), Бразилияда (6,1 млн).

449
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Автовокзал

Эртадан Тошкент вилоятлар билан автобус қатновларини тиклайди

125
(Янгиланган 12:05 23.11.2020)
24 ноябрь куни “Тошкент” автовокзалидан қатор йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. “Тошкент” автовокзалидан қатновчи барча рейслар қайта йўлга қўйилди, деб хабар қилди автовокзал матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 24 ноябрь куни “Тошкент” автовокзалидан қатор йўналишлар бўйича автобус қатновлари амалга оширилади.

Қатновлар:

7:40 Тошкент - Жўш - Нурота - 60 000 сўм

8:30 Тошкент - Навоий - 52 000 сўм

8:50 Тошкент - Хатирчи - 50 000 сўм

9:30 Тошкент - Бухоро - 75 000 сўм

9:50 Тошкент - Хатирчи - 50 000 сўм

11:15 Тошкент - Қоракўл - 73 000 сўм

12:00 Тошкент - Мирбозор - 50 000 сўм

13:30 Тошкент – Бухоро - 75 000 сўм

14:00 Тошкент - Ўсмат - 32 000 сўм

14:00 Тошкент - Қарши - 54 000 сўм

14:30 Тошкент - Нукус - 120 000 сўм

14:30 Тошкент - Самарқанд - 35 000 сўм

15:00 Тошкент - Урганч - 115 000 сўм

16:00 Тошкент - Зомин - 24 000 сўм

16:00 Тошкент - Узун - 100 000 сўм

17:00 Тошкент – Бухоро - 75 000 сўм

17:00 Тошкент - Денов - 87 000 сўм

18:00 Тошкент – Хива - 115 000 сўм

18:00 Тошкент - Термиз - 78 000 сўм

18:20 Тошкент - Денов - 87 000 сўм

19:00 Тошкент - Бухоро - 75 000.

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан ҳамда Uztrans.uz ва avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

125
Милиция

Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларнинг шахси аниқланди

618
Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган суруштирув жараёнида мазкур ҳолат жорий йил 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

618