Ҳокимларнинг ҳар чоракда халққа ҳисобот беришини жорий этиш таклиф этилмоқда

© Sputnik / Максим БлиновЛист бумаги в руке
Лист бумаги в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Петиция муаллифлари ҳокимлар теле ва радиоканаллар орқали аҳолига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиб борса, жонли эфирнинг ўзидаёқ халқ муаммоларига ечим топилади деб ҳисоблашмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ҳокимларнинг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳисобот тақдим этиши тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақдаги петиция “Менинг фикрим” орталига жойлаштирилган.

Унинг муаллифига кўра, ушбу тартибнинг жорий этилиши эса жамоатчилик орасида назоратнинг кучайтирилишига туртки бўлади.

Вывеска на здании, в котором сдаются в аренду помещения, в Омске. - Sputnik Ўзбекистон
Ҳокимлар турар жойни нотурар жойга ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишлари мумкин

Эътиборлиси, эфир вақтида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилади, муаммолари жонли эфир вақтида инобатга олинади, ёки ечим топилади.

Бундан ташқари халқ билан самарали мулоқот ташкил этилади, уларга ислоҳотлар мазмуни тўғридан-тўғри раҳбарлар орқали етказилади, раҳбар ходимлар, ҳокимларнинг масъулияти ортади.

“Шу сабабли вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда тўғридан-тўғри ҳисобот тақдим этиб бориш амалиётини жорий этишни таклиф қиламан”, - дейилган таклифда.

Янгиликлар лентаси
0