ФҲДЁ адлия тизимига ўтади

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишЦеремония бракосочетания
Церемония бракосочетания  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Образец заполнения свидетельства о рождении - Sputnik Ўзбекистон
ФҲДЁ шаклларини тўлдириш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Бунда, агентликка ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар юкланади.

Фармон билан Мамлакатда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган концепцияси ишлаб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0