Туркманистондан электр энергияси импорти тикланди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач, архивное фото
Линии электропередач, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон энергетика тизимига тегишли “Мари иссиқлик станцияси” ва “Сердар” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчиши юз берганди.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Бугун, соат 16:20 да Туркманистоннинг "Мари иссиқлик станцияси" ва “Сердар” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғида содир бўлган носозлик туркманистонлик энергетиклар томонидан бартараф этилиб, Ўзбекистонга электр энергияси импорти тўлиқ ҳажмда тикланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон
Фавқулотда ўчиш: Туркманистондан электр энергияси экспорти вақтинча тўхтатилди

Айни пайтда электр таъминотидан вақтинча узилган истеъмолчиларни тармоққа қайта улаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, “Ўзбекгидроэнергия” АЖ станциялари ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0