Пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланди

© УБДД Ташкента Рейд с сотрудниками УБДД Ташкента
Рейд с сотрудниками УБДД Ташкента  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарор билан ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланган ҳудудлар белгиланди. Жумладан, тротуар ва пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланади.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги Ҳукуматнинг 104-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ер участкаларидаги ташқи реклама объектлари учун 10 йил муддатга, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардаги ташқи реклама объектлари учун 5 йил муддатга ДХМлар орқали реклама жойлари паспортларини бериш бир марталик йиғим суммасини тўлаш орқали амалга оширилади.

Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида наркотиклар реклама қилинган банер аниқланди - ИИББ

Ер участкасига ўрнатилган видео экранли ташқи реклама объектлари учун кўрсатилган муддат қўшимча 10 йил муддатга узайтирилади.

Ҳозирга қадар қонуний ўрнатилган ташқи реклама объектларини мазкур қарор талабларига мослаштириш учун 6 ой муддат берилди.

Ушбу муддатда мослаштирилмаган реклама объектлари эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташланади (акс ҳолда бу иш суд тартибида амалга оширилади).

2020 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятнинг алоҳида тартиби жорий қилинади.

Бунда, ташқи реклама объектларини  ер участкаларида жойлаштириш ҳуқуқи ("E-IJRO AUKSION" орқали) фақат юқори технологияли ташқи реклама объектларига берилади.

Қарор билан ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланган ҳудудлар белгиланди. Жумладан, тротуар ва пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланади.

Қарор билан ташқи реклама объектларини қуриш тартиби, қуриш учун бериладиган ер, бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш, қуриш ҳуқуқини электрон аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0