Люди стоят в очереди в супермаркете за пределами города Казальпустерленго, который был закрыт итальянским правительством из-за вспышки коронавируса на севере Италии

COVID-19 хавфи: ТИВ фуқароларга мурожаат қилди

349
ТИВ хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган фуқароларга сафардан олдин соғликлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўришларини маслаҳат бермоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра сўнгги кунларда дунёнинг қатор давлатларида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани кузатилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси билан бир қаторда Корея Республикаси, Япония, Эрон, Италия ва баъзи бошқа давлатларда беморлар сони ортмоқда.

“Хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган ҳамюртларимиз сафардан олдин соғликлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўришлари, мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни ўрганишлари ва сафар чоғида шахсий гигиэна қоидаларига қатъий риоя қилишлари, жамоавий тадбирларда иштирок этишдан тийилишлари, одамлар тўпланадиган жойларда барча эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарур”, - дейилган ТИВ мурожаатида.

ТИВ хорижда, жумладан, коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакат фуқароларига зарур ҳолатларда қуйидаги Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

349
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)