“Шайтанат” телесериалида рол ижро этган таниқли актёр оламдан ўтди

600
Ғайбулла Ҳожиев “Уқубат”, “Шаббона”, “Умид”, “Оқпадар” каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган. Шунингдек, у “Шайтанат” телесериалида Аҳмадбей ролини ўйнаган.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбек дубляжининг энг ёрқин вакилларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев 64 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” хабар қилди.

Таниқли кино, театр ва дубляж актёри 1956 йилда Бухоройи Шарифда туғилган. 1973-77 йилларда Тошкент давлат Санъат институтида таҳсил олган.

1976 йилда Аброр Ҳидоятов театрида иш бошлаган. 1987 йилдан Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик театрида фаолиятини бошлаган.

Актёр шоир Азим Суюннинг “Сарбадорлар” асарида Абу Бакр Калавий, Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” асарида Ҳожа Аҳмад Яссавий, Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” спектаклида Солиҳ махдум, Иброҳим Содиқовнинг “Афандининг беш хотини” спектаклида Афанди, Ҳайитмат Расулнинг “Пири коинот” спектаклида Аҳмад Фарғоний, Шекспирнинг “Қирол Лир” асарида граф Глостер, Александр Косанонинг “Етти фарёд” спектаклида Сабало каби ўнлаб рангбаранг роллар ижро этган.

Заслуженный артист Республики Узбекистан Гайбулла Хаджиев
Фото: "Узбеккино"
Заслуженный артист Республики Узбекистан Гайбулла Хаджиев

Оғир хасталик туфайли театрдан кетишга мажбур бўлган. Аммо, ижоддан тўхтамай, турли теле ва радио лойиҳаларда мунтазам иштирок этган.

Ғайбулла Ҳожиев “Уқубат”, “Шаббона”, “Умид”, “Оқпадар” каби  кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган. Шунингдек, у  “Шайтанат” телесериалида Аҳмадбей ролини ўйнаган.

Ғайбулла Ҳожиев дубялж соҳасида ҳам самарали меҳнат қилган бўлиб, актёр овоз берган қаҳрамонлар ўзбек халқи қалбидан чуқур жой олган.

Sputnik агентлиги марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.

600