Фирибгарлар молиявий пирамидалар яратишнинг ностандарт усулларидан фойдаланмоқда

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишМонеты и денежные знаки, архивное фото
Монеты и денежные знаки, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги схемани фош қилишнинг мураккаб томони шунда эдики, бу каби тузилмалар билан алоқага киришадиган одамлар аввал бошдан узоқ вақт кутишга тайёр бўлишади. Фирибгарларга айнан шу ҳолат жуда қўл келади

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Россияда одамларни молиявий пирамидаларга жалб қилишнинг янги схемалари пайдо бўлди, 3D-принтерлар ёрдамида уйлар қурилишига инвестиция киритиш ва саёҳат йўлланмалари шулар жумласидандир. Бу ҳақда "Известие" нашрига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Пешку туманида “Молиявий пирамида” тузган шахс қўлга олинди

Банк вакилининг айтишича, фирибгарлар ностандарт ечимлардан фойдаланган ҳолда трендларни ярата бошлаганлар.

"Ўтган йили пирамидалар асосчилари фуқароларни 3D-принтер ёрдамида турар-жойлар қурилишига инвестициялар киритишга жалб қилган", — дея таъкидлади Россия Марказий банки вакили Валерий Лях.

Молиявий фирибгарликлар бўйича эксперт Олег Анисимов эса бундай технологиядаги қурилиш ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқлади. Аммо, гап фирибгарлар ҳақида борар экан, бу ерда реал фаолият тўғрисида гапириш ноўрин.

Янги турдаги фирибгарликнинг яна бир кўриниши - дунё бўйлаб саёҳат путёвкаларини бозор нархидан 50% арзонлаштириб сотиш ҳисобланади. Россия банки маълумотига кўра, шунга ўхшаш бир қатор пирамидалар аниқланган. Уларда тахминан 500 нафаргача иштирокчиларни санаш мумкин.

МММ рекламаси Зубовский булварда  - Sputnik Ўзбекистон
"Кўршапалак уяси": Ўзбекистонда янги молиявий пирамида оммалашмоқда

"Бундай опцияга эга бўлиш учуе инсон ҳар ой ташкилотчи ҳисобига камида юз доллар ўтказиши керак, ва камида беш нафар таниши ёки дўстларини чақириши лозим. Ҳар бир янги иштирокчи учун келишилган суммадан ташқари улар киритадиган бадалдан фоизлар ўтказилади. Мана шу қоидаларга амал қилган ҳолда мижоз бир йидан сўнг арзон йўлланмаларга даъвогарлик қилиши мумкин эди", - деб айтишди идорада.

Ушбу схемани фош қилишнинг мураккаб томони шунда эдики, бу каби тузилмалар билан алоқага киришадиган одамлар аввал бошдан узоқ вақт кутишга тайёр бўлади. Фирибгарларга айнан шу жуда қўл келади.

"Аксарият ҳолларда одамлар ўша ташкилотчилар пулларни йиғиб, кўздан ғойиб бўлгандан сўнггина ҳамма ёққа жар сола бошлайдилар", - дея тушунтиришди Марказий банкда.

Янгиликлар лентаси
0