Сеул-Тошкент рейси йўловчилари вақтинчалик изоляция қилинди

© Узбекские авиалинииВстреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Сеулдан келган HY514 рейси йўловчиларини изолация қилиш короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишини олдини олиш мақсадида кўрилган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik.  27 февраль куни Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу чора короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишини олдини олиш мақсадида кўрилган.

Сотрудники работают над предотвращением появления нового коронавируса на станции Сусео в Сеуле, Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореяда диний секта аъзоси бўлган аёл юзлаб кишиларга коронавирус юқтирди

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилиб, SARS белгилари йўқлиги тасдиқлангандан сўнг йўловчиларга карантин хонасидан чиқишларига рухсат берилади”, — дейилади компания хабарида.

Хитой ҳукумати 2019 йил охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берган. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқлашга муваффақ бўлишди - бу янги коронавирус. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий ном берди - COVID-2019.

Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 1500 кишидан ошиб кетган, шулардан 11 нафари вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0