Тўйлар қандай бўлиши керак - жамоатчилик муносабати

© Sputnik / Дмитрий МатвеевМолодожены на узбекской свадьбе принимают поздравления гостей
Молодожены на узбекской свадьбе принимают поздравления гостей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тўй ва маросимларнинг тартибга солиниши борасида Sputnik мухбири жамоатчилик фикри билан танишди.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Маълумки, яқинда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати томонидан “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низом эълон қилинди. Унда оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш назарда тутилган. Янги тартиб ва ундаги кўрсатмалар жамоатчиликка қай даражада маъқул бўлмоқда? Ушбу савол билан Sputnik мухбири улар фикрини билишга қизиқди.

Бугун ҳашаматли тўй қилиб, эртага қарз тўлаб юриш кулгули...

Тўйларни аслида соат 9 дан 10 гача ўтказиш мақсаадга мувофиқ эди. Чунки соат 10 дан кейин тўйхоналарда жанжал бошланади. Бу, эҳтимол, кўпчиликнинг манфаатидан келиб чиқиб қонун қабул қилиниб, тўйни ўтказиш вақти  соат 11 га белгиланибди. Жарималарга келсак, аслида каттароқ жарима қўлланилиши керак эди,- дейди Муяссар Исоқжонова.

© SputnikМуяссар Исоқжонова
Тўйлар қандай бўлиши керак - жамоатчилик муносабати  - Sputnik Ўзбекистон
Муяссар Исоқжонова

Тўйларга катта сарф-харажат қилишнинг кераги йўқ. мана, масалан биз ҳам яқинда ихчамгина тўй қилдик. Қудам нари борса 50 та одам айтгандир, мен 20 та одам олиб бордим. Ёмон бўлмади, камхарж бўлса ҳам болаларимз бахтли Худога шукр. Аслида ҳам шуниси муҳим.

Йўлда кета туриб баъзида узун-узун кортежларни кўриб қоламиз, кимга кераги бор бунақа ҳашаматни кўз-кўз қилиш?

Масалан, фарзандларим хоҳласа ҳам мен бунга йўл қўймас эдим. Кўрпага қараб оёқ узатиш керак, бир кун ўзингизни ҳашаматли қилиб кўрсатиб, эртага қарз тўлаб кулгуга қолгандан кўра...

Масалан, мен қудамга келишилгандек иккита тоғора қилдим. Лекин қўшниларим чиқиб, 4 та тоғора қилиш кераклигини маслаҳат беришди. Қудамга қўнғироқ қилиб, шундай қилайми десам, биз сиз билан нимага келишган эдик, келишганимиздек қилинг деди. Мен ҳам хотиржам бўлдим, қудам ҳам хафа бўлмади.

Янги қонунлар тўйхона нархларни кўтариб юбориши мумкин

Тўй ва маросимларни ўтказиш борасида чиққан қонун лойиҳаси яхши ўйланган нарса бўлди. Аслида азалдан Ўзбекистонда исрофгарчиликка ҳар томонлама курашилган. Билдирилган фикрларнинг кўпи эса қоғозларда қолиб кетган, дейди Лочин Эркинзода. 

© SputnikЛочинбек Эркинзода
Тўйлар қандай бўлиши керак - жамоатчилик муносабати  - Sputnik Ўзбекистон
Лочинбек Эркинзода

Агар ҳозирда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси тасдиқланса, ўйлайманки, тўй ва маросимларин ўтказиш тартиби анча эпақага келиб қолади. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Масалан. тўйхоналар одам сонига қараб тўй эгаларига имтиёзли нархларни таклиф қилади. Дейлик, тўй эгаси  400 та одамни айтса, тўйхона эгаси ресторанни мана бунча арзон нархда қилиб бераман дейди.

Бу бўйича кейинчалик қонунда белгиланган тартибда чора кўриладиган бўлса,  тўй эгаларига кичкина жабр бўлиши мумкин ва шу зиённи қоплаш мақсадида улар тўйхона нархларини кўтариб юбориши мумкин. Бу томонини ҳам ўйлаб кўриб, бирон бир низом ўйлаб чиқиш керак. Сабаби, 400 та одам айтолмаган одамга тўйхона эгаси имтиёзсиз баланд нархларни таклиф қилса, тўй эгаси барибир катта харажатга тушади. Шахсан чиқаётган бу қарорни қўллаб-қувватлайман. Сабаби, кўп ёшлар тўйни қарз-ҳавола қилиб ёки йиллаб пул йиғиб, ўтказиб олади-ю, эртасига Россияга ишлашга кетади. Туғилган боласини ҳам кўрмайди.

Тўй қилганда одамлар асосий эътиборини тўйга ёки ундаги урф-одатларга эмас, фарзандларнинг келажакдаги ҳаётига қаратиш керак.

Қонун - барчага баробар бўлиши керак!

Ҳукуматимиз раҳбарининг тўй ва маросимларни ихчамлаштириш борасидаги 192 - 1 моддаси мамлакатимиз фуқароларини тенгликка чақиради. Сабаби, бир маҳаллада бир неча тоифадаги одамлар яшайди, бирини уй уч қават бўлса, бириники пахса уй. Ҳашаматли уйнинг қизи узатилса, куёвнавкарлар камида ўн бешта иномаркада келиб келинни олиб кетади. Келиннинг кийган либоси эса камида 10 минг доллар туради, - дейди Моҳигул Сувонова.

© SputnikМоҳигул Сувонова
Тўйлар қандай бўлиши керак - жамоатчилик муносабати  - Sputnik Ўзбекистон
Моҳигул Сувонова

Ёнидаги қўшни қизгачи? Етти юз минг сўмга танлаган келин кўйлагини ҳам "Вой, болам, эй бунча қиммат бўлмаса" , дейишади. Падар ошини эса ҳашаматли ресторанларда эмас, оддий чойхоналарда беришади. Бу оддий ҳақиқатлар ҳеч биримизга сир эмас.

Бир тўйхонага 250 одамга тўй беряпман, қонунни бузмаяпман дейди, айнан шу орада, шу тўй эгаси бир эмас,  ҳатто икки уч тўйхонада тўй бераётган бўлади. Буни кўпчилик билади. Шуни айтиш мумкинки, ортиқча дабдавозлик, манманлик, жамоатчилик орасидаги соғлом муҳитга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Нотенглик тушунчасини келтириб чиқаради. Эҳтимол, унинг ортидан кўп кўнгилсизликлар келиб чиқаётгани ҳам сир эмас.

Касбим юзасидан жуда кўп хизмат сафарларида бўламан ва ўзим гувоҳманки, юртбошимиз қарорлар, қаътий чора тадбирлар билан буларнинг барига барҳам бераётганларидан оддий фуқаролар, халқ жуда хурсанд.  

Бизнинг мамлакатимизда конун устуворлиги биринчи ўринда туради. Аммо шу қонунлар ижроси қай даражада? Республика бўйлаб қонун ижроси барча баробар таъминланяптими? Афсуски, бундай деб айта олмаймиз...

Қонун ижроси ҳар жойда барчага баробар, бирдек таъминланиши керак. Шу боис тўй ва маросимлар борасидага маълум тартиб қонун моддалари билан белгиланиши юзасидан ижобий фикрдаман ва буни қўллаб-қувватлайман.

Ўзбек йиллаб йиғганини фақат тўйга совуради-ми?

Тўй-маъракаларни аллақачанон ихчамлаштириш керак. Ортиқча дабдаба кимга керак? Ўзбек йиллаб мисқоллаб йиғганини фақат тўйга совурадими?, - дейди куюниб Хонбиби Ҳиммат қизи. 

© SputnikХонбиби Ҳиммат қизи
Тўйлар қандай бўлиши керак - жамоатчилик муносабати  - Sputnik Ўзбекистон
Хонбиби Ҳиммат қизи

Тўйга 200 кишини айтиб ўтказса ҳам бўлади. Ҳамма якинларини қариндошларни дўстларни айтиш шарт эмас. Тўйни ўтказгандан сўнг ҳам қозон қайнатишни унутмаслик керак. Тўйни белгилайдиган кўп урф-одатлардан воз кечиш керак. Дастлаб Самарқанд томонларда "нон синдирди" ўтказилади. Кейин "фотиҳа тўйи", энг сўнггида қиз узатиш тўйи. Шу орадаги "фотиҳа тўйи" ҳам дабдабали ўтади. Бу тўйнинг умуман кераги йўқ. Бу қиз томон учун кўпроқ харажатлаш тўйи десак муболаға бўлмайди. Энди йигит томоннинг келин учун иккита хонани бўшатиб қўйишини сираям ҳазм қилолмайман. Ахир уйланаётган йигит қиз томоннинг сарпосига зорми? Ўзи қилса бўлмайдими?

Акамнинг ўғли уйланадиган бўлди. Секин ёнимга чақириб дедим: Жиянжон, ўзинг ишлаб пул топдинг. Энди уйдаги жиҳозларни ҳам ўзинг қиласан. Келиннинг ҳеч нарсаси керакмас. Агар мени хурмат қилсанг айтганимни бажар. Жияним уйидаги пардаларни опамнинг қизига элита усулида тиктириб осди. Мебели-ю спалнийсини ҳам ўзи қилди. Қанийди,  бошқалар ҳам шундай қилса... Тошкентда яшайдиган таниш дугонам ҳам иккита келин туширди. Келинлар ҳеч қандай мебел ёки бошқа нарса олиб келгани йўқ. Дугонамнинг ўғиллари  ҳаммасини ўзлари қилиб, уйни ясатиб қўйишди. Ортиқча дабдабасиз. Ҳаттоки тўйда қистир-қистирсиз тўй бўлди. Тўй-маросимдаги бўладиган анъаналарни қонун билан белгилаб қўйса мақсадга мувофиқ бўларди. Агар ўша қоннуни бузганларга каттароқ жарима солинса  мақсадга мувофиқ бўларди.

Янги қонун одамларнинг тўй ўтказишга бўлган муносабатини ўзгартиради

© SputnikНаргиза Утепова
Тўйлар қандай бўлиши керак - жамоатчилик муносабати  - Sputnik Ўзбекистон
Наргиза Утепова
Бугунги кунда тўй ва маросимлар юзасидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасидан хабарим бор ва бу тартибнинг қонун моддаси билан белгилаб қўйилаётганига муносабатим албатта яхши. Чунки бу тўйхоналарда катта сарф-харажатларни камайтиради. Кейин одамлар бир биридан ким ўзарга тўй ўтказиши, ортиқча ҳашамдорлик ҳолатларига чек қўйилар эди. Тўйга неча пул ажратиш, нимага пул сарфлаш, тўйни қандай ўтказиш кераклиги, умуман тўй ўтказиш тартибига нисбатан одамларнинг муносабати ўзгарарди.

Янги қонун лойиҳаси тасдиқланса, бу нафақат инсонлар манфаатига хизмат қилади, балки  уларнинг яшаш тарзига ижобий таъсир кўрсатади, - дейди Наргизахон Утепова.

Янгиликлар лентаси
0