Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента

ССВ самолётда коронавирус билан гумон қилинган бемор ҳақида маълумот берди

511
Сеул – Тошкент йўналишида самолётда Қирғизистон фуқаросининг саломатлиги ёмонлашганлиги сабабли самолёт Сеул аэропортига қайтарилган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Сеул – Тошкент рейсида коронавирус юқтирганлик билан гумон қилинган беморда инфекция аломатлари аниқланмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 26 февраль куни Сеул – Тошкент йўналишида пойтахтга учган самолёт бортида 1996 йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси Б.Т.нинг саломатлиги ёмонлашганлиги, унда инсульт аломатлари аниқланганлиги сабабли самолёт Сеул аэропортига қайтарилган.

Сеул аэропортида бемор ва унинг фарзанди ҳамда бир нафар фуқаро тушириб қолдирилиб, Б.Т.дан коронавирус инфекциясига лаборатория таҳлиллари олинган.

Шундан сўнг, самолёт Сеулдан Тошкентга жами 244 нафар йўловчи, жумладан, экипаж аъзолари билан учган.

“Маълум бўлишича, Сеул шаҳрида қолган Қирғизистон Республикаси фуқароси Б.Т.дан коронавирус инфекциясига олинган лаборатория таҳлил натижаларига кўра, унда коронавирус аломатлари аниқланмаган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропорти халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилгани хабар қилинган эди.

511
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)