Из Саудовской Аравии вернулась первая группа узбекских паломников

Умра визасини бериш вақтинча тўхтатилди - Дин ишлари қўмитаси

307
(Янгиланган 14:30 27.02.2020)
Коронавирус тарқалиши туфайли Саудия Арабистони ҳукумати умра ва сайёҳлик визалари беришни вақтинча тўхтатишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати Умра визасини беришни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақида Дин ишлари қўмитаси хабар қилмоқда. 

"Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун “Умра” визасини тақдим этишни вақтинча тўхтатди.
Ушбу чора каронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда", - дейилган расмий хабарда. 

Шунингдек, ушбу масала бўйича Саудия ҳукуматининг расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Саудия Арабистони ТИВ расмий твиттер каналида "коронавирус хавфли равишда тарқалаётган" давлатлар учун умра ва сайёҳлик визалари беришни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик. 

 

307