Ўзбекистон фуқароси чет элда коронавирусга чалинса ким даволайди?

824
(Янгиланган 17:23 24.03.2020)
Халқаро тартиб-қоидаларга биноан юқумли касалликлар, жумладан коронавирус инфекцияси аниқланган мамлакатда даволаниши керак. Беморни бошқа давлатга кўчириш мумкин эмас.

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Ўзбекистон фуқароси чет элда коронавирусга чалинса ўша давлатда даволаниши керак. Бу ҳақида Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов АОКАда бўлиб ўтган онлайн брифингда хабар қилди.

"Халқаро тиббий-санитария қонун-қоидаларига асосан, юқумли касаллик қайси давлатда қайд этилган бўлса, ўша давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими хизмати томонидан даволаш йўлга қўйилган. Беморни бошқа давлатларга юбориш мумкин эмас.

Агарда чегарадан ўтиш жараёнида аниқланса, у ердаги санитария-карантин постларидаги тиббиёт ходимлари томонидан касалликда гумон қилинган беморлар, фуқаролиги ким бўлишидан қатъий назар, вақтинчалик «изолятор»ларга жойлаштирилади. Ва тиббиёт муассасасига телефон орқали мурожаат қилиб, белгиланган юқумли касалликлар шифохонасига госпитализация қилинади ва ўша ерда ўз вақтида ташхис қўйиш, даволаш тадбирлари давом эттирилади", -  деди Алматов. 

Эслатиб ўтамиз, коронавирус эпидемияси бошланганидан буён Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга ватанига қайтишга шошилмасликка, ўзлари вақтинча бўлиб турган мамлакатда эълон қилинган карантин қоидаларига амал қилишга ва эҳтиёж туғилганда маҳаллий шифохоналарга мурожаат қилишни маслаҳат берган эди. Шунингдек, Жанубий Кореяда коронавирус ташхиси қўйилган Ўзбекистон фуқаросига ҳам ушбу мамлакатда қолиб даволаниш қатъий тавсия қилинган эди. 

 

824
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ишсизлик даражаси юқори ҳудудлар маълум қилинди

25
Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этган. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятлари кейинги ўринларда қайд этилган.

Таъкидланишича, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) кузатилган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1,39 млн кишини ташкил этган.

25
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента

Москвадан яна 275 нафар фуқаро олиб келинди

71
Москвадан Тошкентга 275 нафар оғир аҳволда қолган фуқаролар олиб келинди. улар 14 кун давомида карантинда бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Кеча 26 май куни Москвадан Тошкентга Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолётида 275 нафар фуқаролар олиб келинди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Тасдиқланган парвозлар жадвалига кўра, 27 Май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент", 28 май куни Тошкент - Истамбул - Тошкент" ва "Тошкент - Ростов-на Дону - Тошкент" ҳамда 29 май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент" ва "Тошкент - москва - Тошкент" йўналишларида парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда. 

 

 



71