Линии электропередач.

Ўзбекистонда карантин вақтида қарздор истеъмолчилар электр токидан узилмайди

341
Бугун юзага келган эпидемиологик вазият даврида халққа енгиллик яратиш мақсадида қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмайди.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги барча вилоятларда электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилмайди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

“Хусусан, бугун юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар (жисмоний) тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги белгиланди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишчиа, бундай саъй-ҳаракатлар, албатта, истеъмолчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ўз навбатида, фуқаролардан карантин даври тугаши билан тўпланиб қолган қарздорликни бартараф этиш сўралган.

341
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (868)
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента

Москвадан яна 275 нафар фуқаро олиб келинди

32
Москвадан Тошкентга 275 нафар оғир аҳволда қолган фуқаролар олиб келинди. улар 14 кун давомида карантинда бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Кеча 26 май куни Москвадан Тошкентга Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолётида 275 нафар фуқаролар олиб келинди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати. 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Тасдиқланган парвозлар жадвалига кўра, 27 Май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент", 28 май куни Тошкент - Истамбул - Тошкент" ва "Тошкент - Ростов-на Дону - Тошкент" ҳамда 29 май куни "Тошкент - Санкт-Петербург - Тошкент" ва "Тошкент - москва - Тошкент" йўналишларида парвозлар амалга оширилиши кутилмоқда. 

 

 



32
Посторонним въезд воспрещен: как Ташкент противостоит COVID-19

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3333 тага етди

48
Тун давомида яна 43 кишида коронавирус тасдиқланди. Янги ҳолатлар Навоий, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Наманганда аниқланган.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус ҳолати 43 тага кўпайди.

“2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг 31 таси Навоий вилоятидан, 6 таси Тошкент вилоятидан, 4 таси Тошкент шаҳридан ҳамда 2 таси Наманган вилоятида аниқланган.

Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2636 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

683 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Кеча ўн тўртинчи бемор вафот этган эди.

48
Добыча золота

Ўзбекистон 3 баравар кўпроқ олтин ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

24
Мамлакатда олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, унинг кўрсаткичи 50 тоннагача етказилади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев инвестиция масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда мамлакат олтин, кумуш ва мис ишлаб чиқариш ҳажмини 3 бараварга оширишни режалаштираётгани маълум бўлди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, 26 май куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

“Унга кўра, металлургия комплекслари ва 2 та мис бойитиш фабрикаси барпо этиш орқали мис ва олтин ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, мис ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 400 минг тонна, олтин – 50 тонна ва кумуш 270 тоннагача етказилади”, - дейилган хабарда.

Президент заргарлик ва электр техникаси каби тармоқлар бундан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириши зарурлигини таъкидлади.

24