Коронавируснинг Ўзбекистонга юриши: оддий одамлар ҳаётида қандай ўзгаришлар рўй берди?

1852
(Янгиланган 12:28 25.03.2020)
Хитойдан бошланган коронавирус эпидемияси бугун халқаро кўламга етди. Оддий вирус туфайли фақатгина одамлар азият чекаётгани йўқ - давлатларнинг бутун бошли иқтисодиёт тармоқлари синмоқда. Ушбу пандемия ўзбекистонликлар ҳаётини қай даражада ўзгартирди

Вирус мамлакатга қаердан ва қандай келди?  

Жорий йилнинг 15-март куни илк маротаба Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Бемор Франциядан келган бўлиб, у ўз хоҳишига кўра 14 март куни Республика Вирусология институти лабораторияси текширувидан ўтган. Эртаси куни унда COVID-19 коронавирус инфекциясининг мавжудлиги аниқланди.

Бемор аёл Ўзбекистонга "Париж-Тошкент" рейси орқали жорий йилнинг  март куни жами 48 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси билан бирга учиб келган. Текширув натижасидан сўнг у ва унинг оила аъзолари 14 кунлик карантинга назоратига олинди.

Сўнг жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясига қарашли Истанбул - Тошкент йўналишидаги 274- рейси билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланди ва республика Вирусология илмий текшириш институтида лаборатор таҳлил ўтказилиб, ушбу бемор ҳам малакали шифокорлар назоратига олинди.

Тошкентда карантин эълон қилиниши

Ўзбекистонда коронавирусни юқтирган бемор борлиги ҳақидаги хабар албатта, барчада ташқиш уйғотди. Аммо ҳукумат бундай фавқулодда ҳолатларга тайёрлигини намойиш этди. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида шошилинч йиғилиш ташкил этилди. йиғилишда Наврўз сайлининг ўтказилиши бекор қилинди, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга оид қатор қатъий чоралар белгиланди.

16 мартдан барча давлат ва нодавлат-хусусий таълим муассасалари,  боғча, мактаб, коллеж, лицей ва Олий таълим муассасаларида  муддатдан олдин таътил эълон қилинди, ўқишлар тўхтатилди. Ўзбекистонга кириш ва чиқиш таъқиқланиб, хориждан келишни истаган ўзбекистонликлар учун элчихоналар томонидан махсус чартер- рейслари ташкил этилди.

Карантин қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиб, бу бўйича назорат кучайтирилди. Карантин вақтида текширилмаган, одамларда ваҳима уйғотувчи руҳдаги хабарларни тарқатувчиларга нисбатан жиноий жавобгарлик чоралари ишлаб чиқилди, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди.

Мусулмонларга Жума намози ўрнига Пешин намозини ўқиш буюрилди

Бундан ташқари, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Уламолар кенгаши томонидан мусулмонларга Жума намози ўрнига уйда пешин намозини адо этишлари буюрилди.

Давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ва бошқа тадбирларни ўтказиш вақтинчалик тақиқланди. Эътиборлиси, ҳукумат эпидемик вазият даврида мажбурий таътил масаласини ижобий ҳал эта олди, карантин эълон қилиниб, мактаблар ёпилди, ўқувчи ва ўқитувчилар учун мажбурий таътил эълон қилинди. Қарор билан коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар ойлик маошига ҳар кунлик қўшимча 6 % миқдорда тўловлар тўланиши белгиланди.

Боғча ва мактаблар фаолияти тўхтатилган вақтда ушбу муассасалар тарбияланувчиларининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик таътил тақдим этилиши белгиланди.

Бугунгача 3,4 мингдан ортиқ мактабларда дезинфекция чоралари амалга оширилди ва бу ишлар ҳозиргача давом эттирилмоқда.

Ўқувчилар мажбурий таътилга чиқарилиб, улар уй шароитида онлайн ўқитиляпти.

Мактаб ўқитувчиларининг таътилдаги вақтларини мазмунли ўтказишлари мақсадида, Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг тўртта телеканали орқали ўзбек,  рус ва қорақалпоқ тилларида малакали ўқитувчилар томонидан телевизион дарслар аввалдан тайёрланди ва айни дамда таътилда бўлган ўқувчилар учун намойиш этиб борилмоқда. 

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайти орқали  kundalik.com ҳамда “Онлайн мактаб” электрон портали орқали ҳам видеодарсларни кузатиб бориш имконияти яратилди. Ҳозирда республика болалар кутубхонасининг www.kitob.uz сайтида ўзбек ва  рус тилида бўлган бадиий адабиётлар, 1083та электрон китоб ва аудио ресурслар жойлаштирилган.

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонасининг интернет тармоғидаги www.natlib.uz  ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Телеграмдаги @bolalikkunlarimda каналида ҳам бадиий адабиётлар ва аудиоовозлар жойлаштирилган.

Пойтахтга кириш ва чиқиш тақиқланди, фақат юк ташувчи транспортларга рухсат бор

Жорий йилнинг 24 март санасидан бошлаб Республика махсус комиссиясининг қарори билан Тошкент шаҳрига транспорт воситаси орқали кириш ва чиқиш ҳаракатлари тўхтатилиб, фақат юк ташувчи транспортларнинг кириб чиқишига чеклов қўйилмади. 

Қарорга биноан Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар ёки чет эл фуқаролари учун  ўзларининг шахсий транспорт воситаларида Тошкентга киришлари имкони яратилди, бироқ Тошкентдан чиқиш учун эса уларга чеклов ўрнатилди. Кириб чиқиш бўйича ҳам коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилди.

Шаҳар дорихоналарида тиббий ниқоб танқислиги вужудга келди

Аҳолига тиббий ниқоблардан фойдаланиш ва санитар-гигиеник қоидаларига  амал қилиш лозимлиги, акс ҳолда эпидемияга чалинишлари ёки жаримага тортилишлари мумкинлиги айтилгач, шаҳар дорихоналарида тиббий ниқоблар танқислиги вужудга келди. Ими-жимида тиббий ниқобларнинг чайқовчилари, унинг ноқонуний олди-сотди савдоси билан шуғулланувчилари топила бошлади, тиббий ниқоблар ва антисептик воситалари нархларининг сунъий равишда оширилиши ҳолатлари юз берди.  Уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, маъмурий чоралар кўрилди.

Айрим  кўнгиллилар ва тадбиркорлар томонидан тиббий ниқоблар хайрия тарзида бепул тарқатилган бўлса, баъзи дорихоналар сотувчилари томонидан акция тарзида, арзонлаштирилган нархларда сотилди. 23 мартдан эса  ҳукумат аҳолига тиббий ниқобсиз ҳаракатланишни расман тақиқлади. Қолаверса, Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икрамов ҳам  Халқаро прес клубда ўтказилган брифингларнинг бирида, 25 март кунидан бошлаб фуқароларнинг жамоат жойларида ниқоб билан юриши шартлиги, кимда ким ушбу тартибга бўйсунмайдиган бўлса, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди. Ушбу ҳолат такрор содир этилганда қонунга мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши, бу алоҳида қонун билан белгиланганлигини маълум қилди.  

Қонунда белгиланишича, ҳимоя ниқобисиз жамоат жойида юрган шахсларга 25 март кунидан бошлаб,  223 минг сўм миқдорида, мазкур ҳолат такрорланганда 669 минг сўм миқдорида жарима жазосининг қўлланилади. Шунингдек, тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқоблар танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган “тадбиркор” ларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.  

Янги қарор ҳақида аҳоли ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали бохабар қилинди. Сўнг жамоат жойларида, метрополитенларда тиббий ниқоблар аҳолига бепул тарқатила бошланди. Айни дамда аҳолининг тиббий ниқобдан фойдаланганлик ҳолати аксарият ҳудудларда назорат қилинаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин, аҳоли янги қарордан огоҳлантирилиб, тиббий-ҳимоя ниқоби билан бепул таъминланмоқда.  

Жумладан, Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар ходимларига асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда меҳнат таътили эълон қилиниб,  уларнинг ишни масофадан туриб давом эттиришлари мумкинлиги маълум қилинди. Ходим ва ишчиларга ҳам ҳатто ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари кераклиги, карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилиши айтилди.

Эпидемия даврида шифокорларнинг ўрни қай даражада муҳимлиги сезилди

Ижтимоий тармоқларда тез-тез фуқаролар ҳужумига дучор бўлиб,  у ер бу ерда калтакланиб, ижтимоий тармоқларга чиқитб келаётган шифокорларнинг ўрни айни дамда сезилди. Уларнинг инсониятни тарқалган касалликдан ҳимоя қилиши учун  қилаётган фидоийликларини пайқаш қийин бўлмади.

Айниқса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун қўлдан келганча барча профилактик чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Зарур пайтда Республиканинг барча тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун шароитлар яратилиши вазирлик томонидан назоратга олинди, тиббиёт муассасалари керакли дори-дармон воситалари ҳамда  мутахассислар билан етарли даражада таъминланмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистонда расман карантин эълон қилингунига қадар, аҳолига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ОАВ орқали тез-тез чиқишлар қилинди, тарғибот ишлари олиб борилди, вазият юзасидан брифинглар ташкил этилиб, аҳолига ваҳимага берилмаслик лозимлиги, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш кераклиги таъкидланди.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги ҳузурида 24 соат давомида узлуксиз фаолият кўрсатувчи штаб ташкил этилди ва ушбу штаб ҳозиргача ишлаб турибди.

Коронавирус сабаб, баъзиларнинг бахти кечикди...

Коронавируснинг жамоат жойларида юқиши мумкинлиги сабабли, жорий йилнинг 23 март кунидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор бўлди.

Республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори билан 21 мартдан эътиборан барча ҳудудларда фаолият юритаётган мавжуд кўнгилочар объектлар, шу жумладан тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, чойхона, ошхона, караоке, бильярд заллари, чилим марказлари ва компьютер хизмати хоналарининг фаолияти ҳам вақтинчалик тўхтатилди.

Республика бўйича барча овқатланиш шаҳобчалари беркитилиб, фақат овқат ташувчи курьерлик хизматлари йўлга қўйилди. Айрим кўнгилли овқатланиш шоҳобчаларинингкарантин вақтида курьерлик хизматларини мижозлар учун  бепул қилиб қўйганликларига ҳам гувоҳ бўлдик:

—   Коронавируснинг кириб келиши туфайли карантин эълон қилинганлиги муносабати билан бизнинг буюртма етказиш хизматимиз вақтинчалик бепул бўлди. Бундан албатта мижозлар хурсанд. Қолаверса, овқатланиш шаҳобчамиз ишчиларининг ҳаммаси махсус ҳимоя ниқоблари ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда ишлашмоқда. Мижозларга овқат етказиб берганимизда ҳам, албатта махсус қўлқопларда, тиббий ниқобларда бўламиз. Шу боис ҳозирча мижозлардан курьерлик хизмати бўйича ҳеч қандай шикоят бўлгани йўқ. Сабаби, тиббий ниқоблар ва антисептик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш нафақат мижозларнинг, балки биринчи галда ўзимиз, курьерларнинг саломатлиги учун ҳам муҳимдир, – дейди овқатланиш марказларидан бирининг курьери сифатида фаолият юритаётган Абдумуталлиб Абдужабборов. 

Бозорлар остонаси зарарсизлантирилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан 24 март соат 00:01дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларидаги кириш-чиқиш жойларида тепловизорлар ва антисептик воситалари билан жиҳозланиши айтилди ва бунинг айни дамда амалга оширилаёганини ҳам Тошкентдаги жамоат жойларида кўриш мумкин.

Карантиндан қочганларга қандай чора кўрилади?

Республика Бош прокуратураси матбуот котибининг маълум қилишича, Прокуратура органлари томонидан мамлакатда Covid-19 коронавируси инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, санитарияга оид қонун ҳужжатлари ва эпидемияга қарши курашиш қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

Аммо баъзи чет элдан қайтиб келган ва карантинга жойлаштирилган фуқаролар томонидан амалдаги қонунларни қўпол равишда бузиш ҳолатларига йўл қўйилган, яъни 3 нафар фуқаролар томонидан эпидемияга қарши кураш қоидалари бузилиб, ўзбошимчалик билан шифохонадан қочиб кетиш ҳолатлари кузатилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жорий йилнинг 21 март куни ЖКнинг 25, 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, юқорида қайд этилган фуқароларнинг барчаси гумондор тариқасида процессуал тартибда ушланган. Айни пайтда ушбу ҳуқуқбузарларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1852
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1170)
Эвакуация автомобиля на штрафстоянку

Ўзбекистонда бугундан суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига олиб кетилмайди

55
Ҳайдовчилар ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиётини бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 29 сентябрдан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги янги қонун кучга кирди.  

Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 291-моддасига, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилди.

Қонунга кўра, ҳайдовчилар ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиётини бекор қилинмоқда. Яъни эндиликда суғуртаси бўлмаган ҳайдовчи жарима солинади, унинг бошқарувидаги автомашина жарима майдонига олиб кетилмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Mening fikrim” веб-порталида мазкур амалиётни бекор қилиш таклифи берилган эди ва у 10 000дан ортиқ овоз тўплаган эди.

Сенат суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаган эди.

55

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 56 мингдан ошди

36
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 463 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 190 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 56 068 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 463 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 52 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 139 нафар бемор даволанмоқда

36
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1170)
Подпись документов

Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

5
Ўзбекистон президенти фармони билан ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинмоқда. Қонун бугундан кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди. Бу президент имзолаган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.

Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

  • фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;
  • корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
  • сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
  • соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
  • ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
  • тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
  • аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга  киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;

“Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5