Надпись Карантин

Энди 10 йилгача: карантин қоидасини бузганлик учун жазо кучайтирилди

871
Сенатда карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган қонун маъқулланди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Сенат ялпи мажлисида карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган қонун маъқулланди. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев маълум қилди.

Эндиликда карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.

Қайд этилишича, жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шунингдек, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, аҳоли орасида ваҳима чиқариш учун ҳам — жиноий жавобгарлик белгиланди.

Эркин Йўлдошевнинг маълум қилишича, 15 мартдан шу кунга қадар карантинда бўлиш қоидаларини бузган 90 нафар фуқаро аниқланиб, 87 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. Яна 3 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди. Жиноят кодексига янги модда киритилиб, ушбу қоидабузарлик учун қаттиқ жазо қўлланилади.

871
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1148)
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Бухорода Рекс лақабли ит ўғрилар изидан тушиб, жиноятни фош қилди

142
Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бухоронинг Жондор туманида Рекс лақабли хизмат ити ёрдамида ўғирлик жинояти фош этилди.

Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан тезкор тергов гуруҳи таркибида воқеа жойига чиққан вилоят ИИБ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати кичик инспектор-кинологи Ашраф Қиличов, ўзига бириктирилган "Рекс" лақабли хизмат ити ёрдамида ушбу жиноятни иссиқ изида фош этган.

Натижада мазкур жиноятни содир қилган М.Т. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-м. 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

142
Бригада из 35 московских врачей вылетела в Узбекистан для оказания консультативно-методической и практической помощи местным специалистам в лечении пациентов с COVID-19

Яна бир гуруҳ москвалик шифокорлар Ўзбекистонга жўнаб кетишди

116
(Янгиланган 13:08 18.09.2020)
Москвалик 35 нафар турли мутахассис шифокорлари Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига консултатив-методологик ва амалий ёрдам бериш учун юборилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Москвадан 35 нафар шифокорлар COVID-19га қарши курашда Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига ёрдам бериш мақсадида Тошкентга жўнаб кетишди, деб хабар қилмоқда Мосгорздав матбуот хизмати. 

Ёрдам бригадаси таркибида инфекцинистлар, анестезиологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностлари, пульмонологлар, эпидемиологлар, болалар шифокорларива тиббий ҳамширалар бор. Шифокорлар иш бошлаш учун керакли бўлган индивидуал ҳимоя восталари билан таъминланган. 

Россиялик шифокорлар Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига консультатив-диагностик ёрдам бериши, COVID-стационарларига ташриф буюриши, клиникаларни қайта профиллаштиришга ёрдам бериши, "қизил" ҳудудларда беморларни кўздан кечириши ҳамда турли мутахассисдаги шифокорлар учун семинарлар ташкил қилиши режалаштирилган. 

Турли мутахассислардан иборат тиббий бригадани Москва шаҳар 67-сонли клиник шифохона хирурги Константин Покровский бошчилик қилмоқда. Ушбу гуруҳ аъзолари шифокорлари олдин Кавказ ва Тыва республикаларида, Қозоғистонда бўлган эди. Эпидемия бошланганидан буён москвалик шифокорлар Ингушетия, Доғистон, Камчатка, Ханти-Мансийск, Ямал-Ненецк автоном округларида бўлиб, маҳаллий шифокорларга ёрдамга ююборилган эди. 

116
Денежные купюры России

Россия МБ рекорд ҳажмдаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди - пуллар МДҲга юборилган

53
Россия Марказий банки 2018 йилдан бошлаб чет элга рекорд даражадаги пул ўтказмалари ҳақида баёнот берди

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия Марказий банки 2018 йилнинг октябридан бошлаб ҳозирги пайтга қадар давлатдан четга амалга оширилган рекорд даражадаги пул ўтказмаларини қайд этди. Бу ҳақда "Ведомости" нашрига таяниб Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 2020-йилнинг июл ойида россияликлар чет элга 837 миллион доллар юборганлар. Шу билан бирга, маблағларнинг каттагина қисми, 686 миллион доллари МДҲ давлатларига йўналтирилган.

Яна 152 миллион доллар Россия чегараларига яқин давлатларга йўналтирилган.

Статистикани шакллантиришда Марказий банк мутахассислари Western Union, "Золотая корона", "Юнистрим", Contact, Blizko (2020 йилнинг апрелигача бўлган давргача) ҳамда "Россия почтаси" орқали амалга оширилган ўтказмаларни ҳисобга олганлар.

Эслатиб ўтамиз, март ойидан бошлаб чет элга пул ўтказмалари ҳажми пасая бошлади ва 2020 йилнинг апрелида ўзининг минимумига етиб, 302 миллион долларгача пасайди.

Пул ўтказмаларининг камайиб кетишига жаҳондаги коронавирус пандемияси, чегаралар ёпилиши ва кўплаб корхоналарнинг ўз фаолиятини тўхтатиши таъсир кўрсатди.

Кўплаб мигрантлар бунинг оқибатида ишидан маҳрум бўлдилар.

53