Вирус ва эпидемиялар ҳақида энг машҳур фильмлар - карантинда нима томоша қилиш мумкин

1311
(Янгиланган 18:05 25.03.2020)
Бадиий фильм томоша қилиш - нафақат бўш вақтни қизиқарли ўтказиш, балким айрим соҳаларда чуқурроқ билим олиш, тарихий воқеаларни ўрганиш ёки илмий назарияларга асосланган фантастик асарлар билан танишишнинг энг осон йўли бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Коронавирус эпидемияси пайдо бўлиши биланоқ одамларда турли вирус ва эпидемияларга бағишланган фильмларга нисбатан ҳам катта қизиқиш пайдо бўлди десак хато бўлмайди. Жаҳон кинематографиясида вирус касалликлар ҳақида фильмлар кўп бўлсада, асосий мавзуси айнан вирус тарқалиши ёки эпидемия бўлган фильмлар унчалик кўп эмас экан.

Штамм Андромеда (The Andromeda Strain)

Фильм Штамм Андромеды

1971 йилда АҚШда суратга олинган ушбу фильм ўзга сайёрадан Ер юзига келиб қолган микроб ҳақида сўз юритилади. Унда олимлар ва ҳарбийлар Ер юзига келиб қолган ўзга сайёралик вирусга қарш кураш олиб боришади.

Эпидемия (Outbreak)

Фильм "Эпидемия"

АҚШ киносоноати гуллаб-яшнаган 1995 йила суратга олинган ушбу фильм юқумли касалликлар ҳақида суратга олинган энг ёрқин таъсирли фильмлардан бири десак муболаға бўлмайди. Дастин Хоффман, Морган Фриман ҳамда Кевин Спейси каби юлдузлар ушбу фильмни янада қизиқарлироқ қилишган.

Лихорадка (Cabin Fever)

Фильм "Лихорадка"

Этни жунжиктирувчи “Қўрқинчли фильм” услубида суратга олинган ушбу фильмда бир гуруҳ ёшлар ўрмондаги уйчага дам олишга боришади. У ерда улар зомбилар ўрнида ўта хавфли вирусга дуч келишади. 2003 йил Голливуд.

Ташувчилар (Carriers)

Фильм "Носители"

2008 йилда суратга олинган бу фильм ҳам қўрқинчли саҳналарга бойдир. Тирик қолишга ҳаракат қилаётган қаҳрамонлар оғир вирусдан “ўлиб бораётган Американи” у бошидан бу бошигача автомобилда кесиб ўтишади.

Кўз ожизлиги (Blindness)

Фильм "Слепота"

2008 йилда Канада, Бразилия ва Япония киноижодкорлари иштирокида суратга олинган ушбу фильмда вирус одамларни ўлдирмайди, лекин уларнинг кўзини ожиз қилади. Бунинг оқибатида эса одамлар ёввойилашиб бир бирига тажовуз қила бошлайди, инсоният цивилизациясининг охири жуда яқиндек туюлади.

Пандемия 

Фильм "Пандемия"

2009 йилда Японияда суратга олинган ушбу фильмда касалхоналарда бирида янги ўта хавфли вирус пайдо бўлади. Олимлар уни даволаш учун дори излашга тушганда атрофдагилар бирин кетин қириб кета бошлайди.

Юқумли касаллик (Contagion)

Фильм "Заражение"

2011 йилда АҚШда суратга олинган режиссер Стивен Содербергнинг ушбу фильми “Эпидемия” фильми каби вируслар ҳақидаги фильмларнинг замонавий классикаси ҳисобланади.

Унда қандайдир қиммат бюджетли “чиройли ва таъсирли” саҳналар бўлмасада, илмий маълумот ва вируслар ҳақида реалистик тушунча берилади. Фильм бутун инсониятга хавф солаётган вирусни тўхтатиш учун олимлар олиб бораётган меҳнати ҳақида.

Актёрлар ҳам бири биридан яхши: Мэтт Дэймон, Лоренс Фишбёрн, Джуд Лоу, Кейт Уинслет, Марион Котийяр, Гвинет Пэлтроу.

Эпидемия (Los últimos días)

Фильм "Эпидемия"

2013 йилда  суратга олинган ушбу фильм бугунги кун реал воеаларига ўхшаш. 

Унда одамлар юқтириб олган психиологик касаллик туфайли уйидан кўчага чиқа олмайди. Фильм инсоният ушбу ўзига хос “апокалипсис”дан  қандай қутилиши мумкинлиги ҳақида. Фильм воқеалари харобага айланган Барселона шаҳрида бўлиб ўтади.

Вирус (Gamgi)

Фильм "Вирус"

2013 йилда суратга олинган ушбу картинада Жанубий Кореяликлар тасаввурида апокалипсис қандай кўринишга эга эканини кўриш мумкин. Ушбу кино “қўрқинчили” эмас кўпроқ саргузашт фильм жанрига ўхшайди.

Кинопоиск ва Максим материаллари асосида тайёрланди. 

1311

Ҳаммаси шаффоф: Булунғурда ёрдам пуллари тарқатилишини сектор аъзолари кузатмоқда

31
Булунғур тумандаги етти мингга яқин кишига 1,5 миллиарддан ошиқ маблағ ажратилган бўлиб, бу пулларни жорий йил 15 августига қадар тўлиқ тарқатиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида шаффофликни таъминлаш ва чалкашликларга йўл қўймаслик мақсадида коронавирус пандемияси вақтида давлат томонидан ажратилган пул маблағлари тарқатилиши сектор аъзолари томонидан кузатиб борилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига туман матбуот-хизмати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, пандемия шароитида доимий даромадидан айрилган, ишсиз, кам таъминлаган ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика ҳукумати томонидан қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ана шундай эзгу ташаббуслардан биридир.

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ҳар бир туманда эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мураккаб ижтимоий вазиятидан чиқиб кетишида кўмаклашишнинг аниқ механизми ишлаб чиқилди.

Коронавирус бўйича тўловлардан шикоят қилмоқчимисиз - манзиллар рўйхати >>>

Жумладан, ҳар бир оилага 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, имтиёзли кредит ажратиб, тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилди, ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиб, ҳайдалиб ва экилиб берилди, кооперациялар ташкил этилиб, субсидия ҳисобидан жўжа, қўён, асалари тарқатилди, помидор, картошка, ловия уруғлари етказиб берилди.

Шунингдек, пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилган.

Ушбу ажратилган ёрдам пуллари "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида рўйхати шакллантирилган оилаларга тарқатилмоқда. Хусусан, яқинда 1 миллион сўмдан ёрдам қилинган 25 та оиланинг 91 та аъзоси учун ҳам 20 миллион сўм, туман миқёсида жами 1 503 та оиланинг 6 935 нафар оила аъзосига моддий ёрдам пули тарқатилмоқда.

Тошкентда ёрдам пули нега барча қийналганларга тарқатилмади - Маҳмуджўжаев изоҳи >>>

Маълумот учун Булунғур тумандаги 6 935 кишига 1 млрд. 525 млн. 700 минг сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, ушбу пул маблағларини жорий йил 15 августига қадар тўлиқ тарқатиш режалаштирилган.

31
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин

Ўзбекистон қайси давлат вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

108
Айни кунларда Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов маълум қилди.

“Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди”, - деди у.

Шунингдек, Икромов бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражаси ҳукуматга маълум қилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга вакцина харид қилиш ва мамлакат аҳолисини эмлашни амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берган эди.

Бугун Россияда дунёдаги коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.

108
Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково

Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади

0
Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси вакиллари йиғилиш ўтказиб, унда террорчиларнинг Россияга меҳнат мигрантлари сифатида кириб келишига қарши кураш чораларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Москвада Россия ФХХ директори А.В. Бортников бошчилигида Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда террорчиларнинг Россияга кириб келишига тўсқинлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил бошидан бери террорчилик ва экстремистик фаолиятда гумон қилинган 820 дан ортиқ шахснинг Россияга кириб келишига йўл қўйилмаган.

Шунингдек, Бортников халқаро террорчилик ташкилотларнинг миграция оқимидан фойдаланишига йўл қўйилмаслик кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида томонлар радикал ҳаракат тарқалишининг олдини олиш учун миграция муҳитида профилактика тадбирларини кучайтириш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ўртасида терроризмнинг олдини олиш бўйича хизматлар ва идораларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

0