Мобильный телефон в руке

Карантинга олинган шахснинг телефони нима учун олиб қўйилади вазирлик изоҳи

750
Адлия вазирлиги карантинга олинган шахснинг телефони нима учун олиб қўйилишини тушунтирди. Учта асосли сабаб кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги нима сабабдан барча мобил мосламалар, шу жумладан, мобил телефонлар, банк карталари ва бошқа маълумот ташувчи воситалари карантинга жойлаштирилган одамлардан олиб қўйилишини тушунтирди.

Республика адлия вазирининг ўринбосари Худоёр Мелиевнинг сўзларига кўра, бунинг учта сабаби бор.

“Биринчидан, вирусологларнинг фикрига кўра, ушбу буюмлар инфекцияни ўзларида ушлаб туриш ва уни юқтириш қобилиятига эга, шунинг учун уларни карантин зонасига киритиш санитария талабларига зиддир. Ахир, инфекция қоғоз ва пластмасса юзасида энг узоқ вақт - беш кунгача сақланиб туради", - деди у. Иккинчидан, шу кунларда ҳукуматнинг қарори билан тасдиқланган Низомда, вақтинча олиб қўйилган буюмлар ёрдамида бу шахс билан алоқада бўлганларни ва инкубация даврида у ташриф буюрган жойларни аниқлаш учун фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган”.

Вазир ўринбосари, масалан, Россияда мобил телефонларнинг GPS функциясидан фойдаланиб, карантин остидаги шахс ташриф буюрган жойлар бўйича таҳлил ўтказилади ва олинган маълумотлар у билан тўқнашиши мумкин бўлган одамлар доирасини аниқлаш учун ишлатилишини таъкидлаб ўтди.

“Баъзи ҳолларда карантиндаги фуқаролар улар билан алоқада бўлган одамлар ҳақидаги маълумотларни яширишади ёки унутишади. Бунга вирус аниқлаган “1-сонли касалланган”мисолдир”, - деди вазир ўринбосари.

“Учинчидан, ушбу чеклов шахсларнинг шахсий маълумотларини тарқатмаслик учун ёрдам беради”, - деди Мелиев.

У ижтимоий тармоқларда карантин жойларидан олинган видеотасвирлар пайдо бўлишига ва кўплаб постларда COVID-19 га қарши кураш чоралари, чет элдан қайтиб келган фуқароларни ушлаб туриш шартлари тўғрисида асоссиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар жойлаштирилганига эътибор қаратди.

“Шу билан бирга, кўпинча ушбу муассасаларга жойлаштирилган шахсларга нисбатан қонун билан белгиланган шахсий маълумотларнинг чекланишига амал қилинмаяпти. Қонунчиликка кўра, шахсларнинг шахсий маълумотлари махфий маълумотлар сирасига киради”, - деб эслатади адлия вазирининг ўринбосари.

Бузилган маълумотлар ва фақат субектив баҳолашлар аҳоли ўртасида ваҳима ва миш-мишлар пайдо бўлишига ҳамда асоссиз қарорлар қабул қилинишига олиб келади, деди у.

"Вақтинча олиб қўйилган буюмлар касалхонадан чиққанидан кейин эгаларига қайтарилади ёки унинг қариндошлари ва вакилларига топширилади", - дея ишонтирди Мелиев. - Оғир кунларда, бутун Ўзбекистон, бутун ҳалқ коронавирус билан курашаётган дамда, кўрилаётган қатъий чоралар зарур".

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда биринчи маротаба COVID-19 коронавируси Франциядан қайтиб келган мамлакат фуқаросида аниқланган. 25 март куни ушбу касалликка чалинганлар сони 56 тага етди, уларнинг тўрттасининг аҳволи оғир. Беш киши эса тузалмоқда.

Ҳозирда 20 мингдан ортиқ ўзбекистонлик карантиндад. Уларнинг баъзилари касалхоналарда, қолганлари уйларида изоляцияда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 438 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 19 мингдан зиёди вафот этган. Тузалиб кетганлар қарийб 109 минг кишини ташкил этмоқда.

750
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1148)
Кинологическая служба УВД по Ташкентской области

Бухорода Рекс лақабли ит ўғрилар изидан тушиб, жиноятни фош қилди

119
Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бухоронинг Жондор туманида Рекс лақабли хизмат ити ёрдамида ўғирлик жинояти фош этилди.

Хабарда айтилишича, номаълум шахслар Жондор туманида яшовчи хонадон соҳибининг уйидан 580 минг сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлар.

Ушбу ҳолат юзасидан тезкор тергов гуруҳи таркибида воқеа жойига чиққан вилоят ИИБ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология хизмати кичик инспектор-кинологи Ашраф Қиличов, ўзига бириктирилган "Рекс" лақабли хизмат ити ёрдамида ушбу жиноятни иссиқ изида фош этган.

Натижада мазкур жиноятни содир қилган М.Т. қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-м. 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

119
Бригада из 35 московских врачей вылетела в Узбекистан для оказания консультативно-методической и практической помощи местным специалистам в лечении пациентов с COVID-19

Яна бир гуруҳ москвалик шифокорлар Ўзбекистонга жўнаб кетишди

101
(Янгиланган 13:08 18.09.2020)
Москвалик 35 нафар турли мутахассис шифокорлари Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига консултатив-методологик ва амалий ёрдам бериш учун юборилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Москвадан 35 нафар шифокорлар COVID-19га қарши курашда Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига ёрдам бериш мақсадида Тошкентга жўнаб кетишди, деб хабар қилмоқда Мосгорздав матбуот хизмати. 

Ёрдам бригадаси таркибида инфекцинистлар, анестезиологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностлари, пульмонологлар, эпидемиологлар, болалар шифокорларива тиббий ҳамширалар бор. Шифокорлар иш бошлаш учун керакли бўлган индивидуал ҳимоя восталари билан таъминланган. 

Россиялик шифокорлар Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига консультатив-диагностик ёрдам бериши, COVID-стационарларига ташриф буюриши, клиникаларни қайта профиллаштиришга ёрдам бериши, "қизил" ҳудудларда беморларни кўздан кечириши ҳамда турли мутахассисдаги шифокорлар учун семинарлар ташкил қилиши режалаштирилган. 

Турли мутахассислардан иборат тиббий бригадани Москва шаҳар 67-сонли клиник шифохона хирурги Константин Покровский бошчилик қилмоқда. Ушбу гуруҳ аъзолари шифокорлари олдин Кавказ ва Тыва республикаларида, Қозоғистонда бўлган эди. Эпидемия бошланганидан буён москвалик шифокорлар Ингушетия, Доғистон, Камчатка, Ханти-Мансийск, Ямал-Ненецк автоном округларида бўлиб, маҳаллий шифокорларга ёрдамга ююборилган эди. 

101
Президент РФ Владимир Путин

Путин БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаатни бугун ёзади

42
Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин жума куни БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаат ёзади, деб хабар бермоқда РИА Новости Кремль матбуот-хизматига таяниб.

Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси биринчи кунида тадбир иштирокчиларига видео орқали мурожаат қилади, деб хабар берганди бир оз аввал РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Олий даражадаги ҳафталик 22 сентябрдан 29 сентябргача бўлган кунлар оралиғида бўлиб ўтади.

Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.

"Сессиянинг юбилей характерини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз делегациясига РФ президенти раҳбарлик қилади, у тадбирнинг биринчи кунида видеомурожаат қилиши кутилмоқда", - деб маълум қилган Захарова.

Путиннинг мурожаатидан сўнг РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровга делегация раҳбари вазифалари юклатилади.

42