Сенаторлар Тошкент бозорларидаги нархларни текширишди

© Sputnik / /СтрингерТорговые ряды на Алайском рынке в Ташкенте
Торговые ряды на Алайском рынке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқлардаги нархлар оширилаётгани билан боғлиқ хабарларнинг ҳақиқатга яқинлигини текшириш мақсадида Сенаторлар деҳқон бозорларида бўлишди.

ТОШКЕНТ, 30 мар - Sputnik. Сенаторлар пойтахтдаги йирик деҳқон бозорларида бўлишиб, нарх-наво ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини текширди.  Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати маълум қилмоқда

30 март куни Олий Мажлис Сенати аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳ пойтахтнинг Миробод, Юнусобод ва Олой деҳқон бозорларини кўздан кечиришган. Бозорлардаги нарх-наволар эса ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлаган,- дейилган хабарда.

Қолаверса, деҳқон бозорлари маъмуриятлари томонидан харидорлар орасида масофа сақланиши, одамларнинг бир-бирига яқин турмаслигига эътибор берилиб, ижтимоий масофа борасида тушунтириш олиб борилмоқда, туман санитария-эпидемиология назорати томонидан дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Бозорларнинг кириш қисмида эса харидорлар учун  мазкур ўрнатилган махсус дезинфекция ускуналари ўрнатилган. 

 

Янгиликлар лентаси
0