Эпидемия қачон йўқ бўлади – Нурмат Отабеков тахмини

© Министерство здравоохранения республики УзбекистанГлавный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков
Главный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутун дунёни хавотирга солаётган эпидемия қачон йўқ бўлиши борасида мутахассисларнинг тахминлари турлича.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда Отабеков эпидемия қачон йўқ бўлиши борасида фикр билдирди.

“Мутахассисларнинг тахминлари турлича. Масала шундаки, бу илгари маълум бўлмаган, янги инфекция. Коронавирусни 2002 йилда пневмония эпидемиясини келтириб чиқарган оғир респиратор синдроми (SARS) билан таққослаганда, бунда хавф бир неча ой давом этиши билан фарқланади. Ҳолбуки SARS ҳам коронавирус ҳисобланади, фақат бошқа тури”, - деди у.

Қайд этиш жоизки, Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшань янги коронавирус пандемияси апрель ойи охирига бориб пасая бошлашини тахмин қилмоқда. Америкалик вирусолог, коронавирус инфекциялари бўйича мутахассис Чарльз Кэлишернинг таъкидлашича, самарали вакцина пайдо бўлмагунча, вазият кўп ой давом этиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0