Военнослужащий команды Узбекистана на конкурсе Отличники войсковой разведки в рамках Армейских международных игр-2017 на базе учебного комплекса Новосибирского высшего военного командного училища в Новосибирской области.

Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфга қабул қилиш тартиби белгиланди

290
Бу синфларга мактабларнинг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштирилган фанлардан қобилиятини кўрсата олган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш ихтисослаштирилган синфларнинг мақсади ҳисобланади.

Бу синфларга мактабларнинг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштирилган фанлардан  қобилиятини кўрсата олган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади. 

Номзодлардан тегишли ҳужжатлар 1-20 июль кунлари қабул қилинади.

Жисмоний тайёргарлик синовлари 21 июль – 5 август, тегишли фанлар бўйича тест синовлари 15-25 август кунлари оралиғида ўтказилади.

Жисмоний тайёргарлик синовлари якунлари бўйича 100 баллик тизимда 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади.

Мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида ўқиш муддати 5 йилдан (7-11 синфлар) иборат бўлади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган 30 нафар ўқувчи қабул қилинади.

290
ЛЭП

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта бўлган вилоятлар рейтинги

125
(Янгиланган 16:26 24.11.2020)
Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Самарқанд вилояти - электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи, деб маълум қилинди бугун "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот-анжуманида.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг электр энергиясидан қарздорлиги 646 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шундан 553 миллард сўми бу аҳоли қарздорлиги.

Шунингдек, 2 ва учинчи ўриндарда Навоий вилояти (қарз суммаси 410 миллиард) ва Андижон вилояти (қарз 273 миллиард сўмни ташкил этмоқда, шундан 247 милларди аҳолининг қарздорлиги) келмоқда.

Шунингдек, матбуот-анжуманида Ўзбекистонда электр энергияси учун ҳатто 3 йилдан буён тўловни амалга оширмаган истеъмолчилар борлиги ҳам айтилди. 283 минг 489 нафар истеъмолчи 3 йилдан буён умуман электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Шулардан Самарқанд вилоятида 46 158 нафарни, Тошкент вилоятида 45 685 нафарни, Фарғона вилоятида 28 770 нафарни, Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил қилган.

Истеъмолчиларнинг қарздорлиги бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кунда:

1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача бўлган қарздорлар сони Республикада - 157 839 нафарни ташкил қилади;

3 млн дан -5 млн.гача бўлган қарздолар - 14 890 нафарни;

10 миллион сўмдан юқори бўлган қарздорлар 5499 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда Республикада аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2,4 триллиондан ошган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ томонидан рақамлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири - "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "KT Corporation" компанияси ўртасида электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказини ташқил этиш бўйича 2019 йилда битим имзоланган.

Марказ Корея, Хитой, Сингапур ва АҚШ каби давлатларнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган сервер ускуналар билан жиҳозланган.

Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ишга туширилишидан асосий мақсад - республика миқёсида электр энергияси истеъмолчиларининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансларини шакллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш, яъни қарздорларни автоматик равишда таъминотдан ўчириш ва фойдаланилган электр энергияси учун тўлов амалга оширилганидан сўнг қайта улаш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

Айни кунгача Жамиятнинг ўз маблағлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар инвестициялари ҳисобидан 4,6 миллиондан ортиқ замонавий ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.

125
Медицинский работник в отделении дезинфекции госпиталя COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус: янги ҳолатлар

127
Ўзбекистонда яна 73 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 920 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

24 ноябрь coaт 13:00 га қадар 73 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 920 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Жиззах вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар, Тошкент вилоятида 36 нафар, Тошкент шаҳрида 10 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 118 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 197 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

1 нафар бемор вафот этди. Ўзбекистонда жами 605 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 59,2 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 37,9 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,4 млн), Ҳиндистонда (9,2 млн), Бразилияда (6,1 млн).

127
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси