ТИВ: хориждаги фуқароларни қайтариш учун янги рейслар ҳақида маълумотга эга эмасмиз

© Sputnik / Рамиз БахтияровТерминал принял первых пассажиров, прилетевших рейсом "Узбекских авиалиний" из Сеула в Ташкент.
Терминал принял первых пассажиров, прилетевших рейсом Узбекских авиалиний из Сеула в Ташкент. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чет элдаги фуқаролар қайтишлари учун янги чартер рейслар жадвали ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни хориждан олиш келишни ташкиллаштиришга оид муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарди.

- Чет элда бўлган ўзбекистонлик фуқаролар қайтиши учун чартер рейслар жадвали борми?

- Ҳозирги вақтда вазирлик чет элдаги ўзбекистонлик фуқаролар қайтишлари учун чартер рейслар жадвали ҳақида маълумотга эга эмас.

- Агар шундай жадвал бўлса, уни эълон қилиш мумкинми? Қатарда бўлган ўзбекистонликлар ҳозирда ишсиз қолишган ва уйга қайтишни хоҳлашади. Улар чартер рейсларни қанча кутиш кераклиги тўғрисида билишмоқчи?

- Чартер рейсларни ташкиллаштириш тўғрисида Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади. Махсус комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг, чартер рейслар ва уларнинг йўналишлари тўғрисидаги хабар интернет ресурсларда эълон қилинади.

Қатардаги юртдошларимизга Қувайтдаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиш ва чартер рейслар билан ватанига қайтиш истагида бўлганлар рўйхатига киритилиши учун керакли ҳужжатларни (паспорт маълумотлари ва телефон рақами) тақдим этиш тавсия этилади.

Махсус комиссия томонидан чартер рейслар жўнатилиши санаси аниқ қилингандан сўнг Элчихона юртдошларимизни қарор ҳақида хабардор қилади.

- Агар жадвал йўқ бўлса, унда ТИВ чет элдаги ўзбекистонликларга қандай ёрдам бермоқчи? ТИВнинг бундай имконияти борми? ТИВда чет элдаги ўзбекистонликлар билан алоқа борми?

- Чартер рейслар жадвали тўғрисида маълумот йўқлигини эътиборга олиб, ТИВ чет элдаги ҳамюртларимизга Ўзбекистоннинг элчихоналари ёки консул ташкилотларига батафсил маълумот олиш учун мурожаат қилишларини тавсия қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон парвозлар чекловини 30 июнга қадар узайтиргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0