Жорий йилда яна 5 та президент мактабини очиш режалаштирилган

© Пресс-службаНаше счастье: Шавкат Мирзиёев пообщался с детьми Президентской школы в Хиве
Наше счастье: Шавкат Мирзиёев пообщался с детьми Президентской школы в Хиве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 5 та президент мактаби ва 2 та ижод мактабини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. 2020 йилда яна 5 та президент мактабини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказган йиғилишида маълум қилинди.

“Республикамизда Президент мактаблари сони 4 тага етди, 9 та ижод мактаби ўз фаолиятини олиб бормоқда. Жорий йилда яна 5 та Президент мактаби ва 2 та ижод мактабини фойдаланишга топшириш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Президент уларни ўз муддатида қуриш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, президент мактаблари Тошкент, Нукус, Наманган, Хива шаҳарларида очилган. Президент мактаблари битирувчилари белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўлади. Бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0