Тошкентлик мактаб ўқувчилари уруш қаҳрамонларини табриклашди - видео

© Sputnik / Рамиз БахтияровВручение медалей ветеранам войны
Вручение медалей ветеранам войны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар Сергели тумани 300-сонли мактаб “Ватанпарвар” тўгараги Ғалабанинг 75-йиллигига бағишланган видеороликларни тайёрлашди.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Тошкент шаҳар Сергели тумани 300-сонли мактабнинг “Ватанпарвар” тўгараги қатнашчилари Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини табрикладилар.

Тарбриклар видеороликлар шаклида йўналтирилди. 

Мудофаа вазирлиги Марказий фахрийлар кенгаши раисининг ўринбосари, истеъфодаги подполковник Талбабаев Эркин ушбу тўгаракларнинг ишида фаол иштирок этмоқда.

Бу йил Улуғ Ватан Уруши ғалабаси ва Германия фашистларининг тор-мор қилишига 75 йил тўлди.

1941 – 1945 йилларда башарият бошига мислсиз кулфатлар ёғдирган ушбу уруш қалбларда мангу сақланиб қолади ва жангларда жонбозлик кўрсатган аждодларнинг хотираси асло ўчмайди.

9 май куни Ўзбекистон бутун дунё билан биргаликда замонавий тарихдаги энг муҳим сана - фашистик Германия устидан қозонилган ғалабани нишонлайди.

Республикада 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0