Военнослужащие возвращают деньги и драгоценности, которые были утеряны во время наводнения

Сирдарёда топилган тилла ва пуллар ўз эгаларига қайтарилмоқда

858
Ҳарбий хизматчилар талафот етган ҳудудни тартибга келтириш вақтида топилган тилла ва пуллар ўз эгаларига қайтармоқда.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Сирдарёда ҳарбий хизматчилар талафот етган ҳудудни тартибга келтириш вақтида топилган тилла ва пуллар ўз эгаларига қайтармоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳарбий хизматчилар талафот етган ҳудудларда тозалаш, тартибга келтириш ишларини жадаллик билан олиб бормоқда. Одамлар уйи атрофида тўпланиб қолган сув, чиқиндилар ва бошқа кераксиз буюмлар олиб чиқиб кетиляпти.

Шарқий ҳарбий округнинг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси, оддий аскар  Элмурод Норматов ҳам сафдошлари билан Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида тозалаш ишларида унинг диққатини сув ичидаги қути ўзига тортди. Бу қутида уй эгасининг тилла буюмлари бор экан. Элмурод ушбу ҳолат юзасидан командирларига хабар берди ва қимматбаҳо буюмлар ўз эгаларига етказилди.

Шунингдек, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Комил Чориев ҳам Мирзаобод туманининг Навбаҳор маҳалласида тозалаш ишларини олиб бораётганида сув босган буюмлар орасидан хонадон эгасига тегишли бўлган моддий бойлик, яъни 720 минг сўм пул топиб олди ҳамда эгаларига қайтарилишини таъминлади.

Военнослужащие возвращают деньги и драгоценности, которые были утеряны во время наводнения
Министерство обороны Узбекистана
Военнослужащие возвращают деньги и драгоценности, которые были утеряны во время наводнения

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув босган ҳудудлардаги турар ва нотурар кўчмас мулк объектлари томонидан ўрганиб чиқилди.

10 май ҳолатига кўра, 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5969 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди.

5969 та турар жойларнинг 4587 таси якка тартибдаги уй жой, 1337 таси кўп қаватли хонадон ва 45 таси қурилиши тугалланмаган уй жойлар.

Ушбу зарарланган турар ва нотурар жойларининг кадастр ҳужжатлари ва кадастр паспортларидан 3599 тасига дубликат ҳужжатлари кўчмас мулк эгалари ва фойдаланувчиларига тақдим этиш учун тайёрланди.

Сув тошини оқибатида талофат кўрган аҳоли уйларининг кадастр ҳужжатлари бепул тайёрлаб берилиши ташкил этилди.

858
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (64)

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши мумкин

9
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида айтиб ўтган.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.

ЙҲХББ 16 ёшдан машина ҳайдашга рухсат бериш таклифига муносабат билдирди

Бу жараённинг 2021 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.

“Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», — дея қўшимча қилган депутат.

9
Мавзу бўйича
“Права” олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинди
Россияда ҳайдовчисиз автомобилда имтиҳон топишириш мумкин бўлади
Ўзбекистонда 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди

Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

15
(Янгиланган 11:33 29.11.2020)
Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда. Қонун қабул қилинса, бундай кимсалар 1 йилгача қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф этмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Жиноят кодекси 202-1-модда билан тўлдирилиши кутилмоқда. Унда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Ушбу моддага биноан, ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уни қийнаш унинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса:

  • БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
  • 240 соатгача жамоат ишлари;
  • 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 6 ойгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилади.

Ўша қилмишлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб тарқатган ҳолда содир этилган бўлса, икки ёки ундан ортиқ ҳайвонларга нисбатан ёки вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёхуд қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса:

  • БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
  • 360 соатгача жамоат ишлари;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилмоқда.

Итга нисбатан шафқатсизлик қилган фуқаро жазоланди

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига мувофиқ чора кўрилади. Унга кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш — ЭКИҲнинг 1 барваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

15
Теглар:
янги қонун, Бош прокуратура, ҳайвонлар