Автомобили на границе

ТИВ чегарада тўпланиб қолган фуқаролар ҳақида

485
(Янгиланган 11:39 14.05.2020)
ТИВ Консуллик департаменти Россия - Қозоғистон чегараси яқинида тўпланиб қолган фуқаролар билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Россия-Қозоғистон чегара назорати пунктлари яқинида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти расмий изоҳ берди

Хабарда айтилишига кўра, ТИВ Оператив штаби вазиятни маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборган. Шунингдек Бош консулхона юртдошларимиз ва маҳаллий ҳокимият билан алоқа ўрнатган.

Шу билан бирга ТИВ Республика Консуллик-ҳуқуқий департаменти чегара яқинда кутаётган фуқароларни махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилгунига қадар тинчикни сақлаш, ўрнатилган карантин қоидаларига риоя қилишга чақиради.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Самара вилоятидан чиқиш ва Оренбург вилоятига киришда, “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида бир неча юз нафар Ўзбекистон фуқаролари тўпланиши кузатилмоқда.

485
Инсталляция с изображением мозга

Альцгеймер даф бўл: тўғри овқатланиш касалликнинг олдини олишга ёрдам берадими?

16
Альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, унга барча ҳолатларнинг 80 фоизи тўғри келади.

Кирилл Бакеев. Кўпинча ОАВларда Альцгеймер касаллиги ривожланишидан бирон бир маҳсулот сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилади. Аммо бу ерда гап нафақат овқатланишда.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.

Альцгеймер касаллиги деменциянинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, унга барча ҳолатларнинг 80 фоизи тўғри келади. БССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда ушбу касалликдан 50 миллионга яқин одам азият чекмоқда. Ташкилот прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб бу кўрсаткич уч баравар кўпаяди.

Касаллик ҳеч кимни аямайди. АҚШ собиқ президенти Роналд Рейган ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тетчер ҳам турли вақтларда Альцгеймердан азият чекишган.

Кенг тарқалганлигига қарамай, Альцгеймер касаллиги кам ўрганилган. Унинг пайдо бўлиш сабаблари бўйича ягона бир фикр ҳамон шаклланмаган. Тўртта бир-бирига рақобатдош назария мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ўз тарафдорлари ва қаршилари ҳам бор. Бугунги кунда шуниси маълумки уни даволаб бўлмайди. Мавжуд даволаш усуллари фақатгина баъзи аломатларини енгиллаштириши мумкин. Бундан ташқари, унга олдинроқ ташҳис қўйиш ҳам қийин. Шундан келиб чиққан ҳолда, профилактика усуллари ҳам жуда оз, уларнинг барчаси асосан қариликда касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиришга қаратилган.

Аксарият олимлар турмуш тарзининг айрим хусусиятлари ушбу хавфни ошириши ёки камайтириши мумкинлиги фикрига қўшилишади. Улар орасида етарлича жисмоний ва ақлий фаолият даражаси, етарли уйқу ва овқатланиш. Овқатланиш омили, айниқса кўп мунозаралар мавзусига айланмоқда. Шунга қарамай, овқатланиш ва Альцгеймер касаллигини ривожланиши хавфини камайтириш ўртасида боғлиқлик аниқ мавжуд.

Масалан, АҚШдаги Кек тиббиёт мактабининг олимлари Альцгеймер билан касалланган сичқонлар яшил чой ва сабзи истеъмол қилганида когнитив тестлари кўрсаткичлари яхшиланганини аниқлашди (шундай тестлар одамларда касалликни аниқлаш учун ишлатилади). Албатта, кемирувчиларга ҳеч ким сабзи билан бир пиёла кўк чой узатмаган. Уларга ушбу маҳсулотларнинг экстрактлари берилган. Олимлар яшил чойдан эпигаллокатехин галлати деб номланган моддани ва сабзидан ферул кислотасини ажратиб олишди. Ушбу бирикмаларнинг комбинацияси хотирани яхшилаш самарасини берди. Аммо бу сичқонларда, инсонларда синовлар ҳали ўтказилмади.

Агар одамлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирги кунга овқатланиш ва Альцгеймер касаллиги ривожланиши хавфини камайтириш ўртасидаги энг қизиқ боғлиқликни MIND диетаси деб аталмиш - Ўрта ер денгизи парҳез ва гипертонияни олдини олиш ва даволашда тавсия этиладиган парҳезни бирикмаси қўрсатди. Муаллифларнинг таъкидлашича, парҳезнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилганлар касалланиш хавфини 53% га камайтиришга муваффақ бўлишган.

Албатта, бундай тадқиқотларни кўпроқ кўришни истардик, аммо улар ҳали мавжуд эмас. Қандай бўлмасин, парҳез шартлари соғлом овқатланиш овқатланишнинг умумий қоидаларига мос келади - етарли миқдордаги мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш, қизил гўшт ва қайта ишланган маҳсулотлар истеъмолини камайтириш, шунингдек шакарни назорат қилиш.

16
Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020

АрМИ-2020: ўзбек ҳарбийлари Москвага етиб келди

101
Мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов кузатиш вақтида ҳар бир жамоа билан алоҳида суҳбатлашган ва йўл-йўриқлар кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари “Халқаро армия ўйинлари – 2020”да иштирок этиш учун Москва шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020
© Министерство обороны Узбекистана.
Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020

Таъкидланишича, мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ҳар бир жамоа билан алоҳида суҳбатлашган ва йўл-йўриқлар кўрсатган. Шунингдек, вазир ҳарбийларга омад тилаган.

Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020
© Министерство обороны Узбекистана.
Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020

Ҳарбий хизматчилар Москва шаҳрига етиб келган ва белгиланган ҳудудларга тақсимланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган Халқаро армия ўйинларида иштирок этиши хабар қилинган эди. АрМИ-2020 да улар Россия ҳудудида бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади.

101
Вынос флага Узбекистана на футбольное поле

Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

6
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. “2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек қарор билан, “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

6