Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область

Президент Сардобада қуриладиган янги уйлар пойдеворига тамал тоши қўйди

375
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига келди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган жойда бугунги кунга қадар 20 та аҳоли пунктидаги бузилган уйлар ва уларнинг атрофи чиқиндилардан тозаланди. 13 та маҳалладан сув қолдиқлари чиқарилган.

Ушбу маҳаллаларда ҳаёт аста-секин изга тушмоқда. Ҳозирда қарийб 66 минг аҳоли ўз уйларига қайтди. Бошқа жойларда тозалаш-таъмирлаш ишлари тезкор суръатларда давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Таъмирланаётган хонадонларни кириб кўрди, одамлар билан суҳбатлашди.

Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Пресс-служба президента Узбекистана
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Пресс-служба президента Узбекистана
Визит президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область

“Хусусан, Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади. Давлатимиз раҳбари мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Ушбу фавқулодда вазият оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 минг 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди. Шунингдек, 1 минг 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. 70 та ижтимоий объект, 20 минг гектарга яқин экин майдони, 828 километр йўл, электр, газ, ичимлик сув, алоқа тармоқларига талафот етган. Тезкор чора-тадбирлар натижасида туманлардаги 28 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган эди.

375
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (64)

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколати ИИВдан хусусий секторга берилиши мумкин

17
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг ИИВдан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ваколатининг Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

Депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида айтиб ўтган.

Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.

ЙҲХББ 16 ёшдан машина ҳайдашга рухсат бериш таклифига муносабат билдирди

Бу жараённинг 2021 йилда амалга оширилиши кутилмоқда.

“Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», — дея қўшимча қилган депутат.

17
Мавзу бўйича
“Права” олиш учун автомактабларда ўқиш мажбурийлигини бекор қилиш таклиф қилинди
Россияда ҳайдовчисиз автомобилда имтиҳон топишириш мумкин бўлади
Ўзбекистонда 16 ёшдан машина бошқаришга рухсат бериш таклиф қилинди

Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

20
(Янгиланган 11:33 29.11.2020)
Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда. Қонун қабул қилинса, бундай кимсалар 1 йилгача қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф этмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Жиноят кодекси 202-1-модда билан тўлдирилиши кутилмоқда. Унда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгиланади.

Ушбу моддага биноан, ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уни қийнаш унинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса:

  • БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
  • 240 соатгача жамоат ишлари;
  • 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 6 ойгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилади.

Ўша қилмишлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб тарқатган ҳолда содир этилган бўлса, икки ёки ундан ортиқ ҳайвонларга нисбатан ёки вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёхуд қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса:

  • БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;
  • 360 соатгача жамоат ишлари;
  • 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 1 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилмоқда.

Итга нисбатан шафқатсизлик қилган фуқаро жазоланди

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига мувофиқ чора кўрилади. Унга кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш — ЭКИҲнинг 1 барваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

20
Теглар:
янги қонун, Бош прокуратура, ҳайвонлар

Майя бутхонаси, ғор, кема бўлаклари: дунёдаги энг чуқур бассейн қандай кўринишга эга

0
Польшанинг Мшонув шаҳрида “Deepspot” сунъий ҳовузи очилди. Унинг чуқурлиги 45,7 метрни ташкил этади.

Сув остида сузувчилар деярлик барча инфратузилмалар муҳайё қилинган. У ерда тоннел, ғорлар, меҳмонхоналар, конферанция заллари ва ҳатто ресторан бор.

Бугунги кунда дунёда бунга ўхшаш иккита сунъий ҳовуз мавжуд: Бельгияда “Nemo33” (33 метр) ва Италияда “Y-40 Deep Joy” (42,13).

Ҳозирда Буюк Британияда чуқурлиги 50 метрни ташкил этадиган ”Abyss” сунъий ҳовузини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

У қуриб битирилишига қадар Польшадаги “Deepspot” сунъий ҳовузи дунёдаги энг чуқур ҳовуз бўлиб туради.

0
  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Польшанинг Мшонув шаҳрида “Deepspot” сунъий ҳовузи очилди.

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Унинг чуқурлиги 45,7 метрни ташкил этади.

  • © Foto : Samo Jeranko : Deepspot

    Сузувчилар дунёдаги энг чуқур сунъий ҳовузда.

  • “Deepspot” сунъий ҳовузида Майя бутхонаси.

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Сув остида сузувчилар деярлик барча инфратузилмалар муҳайё қилинган. У ерда тоннел, ғорлар, меҳмонхоналар, конферанция заллари ва ҳатто ресторан бор.

  • © Foto : Michał Braszczyński : Deepspot

    Ҳовузнинг ички кўриниши

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Бугунги кунда дунёда бунга ўхшаш иккита сунъий ҳовуз мавжуд: Бельгияда “Nemo33” (33 метр) ва Италияда “Y-40 Deep Joy” (42,13).

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Польшанинг Мшонув шаҳридаги “Deepspot” сунъий ҳовузи

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Унинг чуқурлиги 45,7 метрни ташкил этади.

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    Сув остида сузувчилар деярлик барча инфратузилмалар муҳайё қилинган.

  • © AFP 2018 / Wojtek Radwanski

    У ерда тоннел, ғорлар, меҳмонхоналар, конферанция заллари ва ҳатто ресторан бор.