Всем пострадавшим от наводнения от имени президента Узбекистана передается материальная помощь в размере 40 миллионов сумов.

Сирдарёда 4,5 мингдан зиёд оила 40 миллион сўм ва қимматбаҳо совға олади

300
(Янгиланган 16:35 15.05.2020)
Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, тошқиндан зарар кўрганлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрушув ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев сув омборида юз берган техноген авария жуда катта синов бўлганини, Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, тошқин оқибатларини бартараф этишга барча куч ва имкониятлар сафарбар қилинганини яна бир бор қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с жителями Сардобинского района.
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с жителями Сардобинского района.

Президент ҳар соат, ҳар дақиқа бу ердаги ишлар ҳолатини суриштириб тургани, телефон орқали ҳисобот олаётганини маълум қилди.

Аҳолининг турмуш шароитларини тиклаш асосий вазифа экани, зарарланган уйларни таъмирлаш ҳамда янги турар жойлар қуриш бўйича ишлар бошлаб юборилгани таъкидланди.

“Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади”, – деди президент.

“Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган. Сирдарё вилоятига кўмак учун ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлар ҳам ёрдам кўрсатган.

Учрашувда қатнашган сардобаликларга тегишли сертификат ва банк карточкалари тарқатилди.

300
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Ўзбекистонда коронавирус: 29 май асосий хабарлари

489
Бугуннинг ўзида 34 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 728 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 31 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 468  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 34 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2 728 нафар.

Айни пайтда 731 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Навоий – кучли карантинда

Навоийда карантин қоидалари кучайтирилди. Юқори малакали шифокор-олимлар, эпидемиолог, инфекционист, оториноларинголог, реаниматолог, пульмонолог, хирург ҳамда врач-лаборант каби қатор  мутахассислардан иборат махсус гуруҳ вилоятга юборилди.

Ҳудудда карантин қоидаларини янада  кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар, прокуратура  ходимлари билан биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни даволаш ҳамда карантиндаги фуқароларни тиббий кузатувга олишни янада самарали йўлга қўйиш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда. Эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, асосий учоқ бўлмиш, Зарафшон шаҳри “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган.

Вилоятнинг яна қатор туман ва шаҳарларида ҳам юзлаб фуқаролар уй ва стационар карантинга олиниб, қатъий тиббий кузатувга олинган.

Яна бир “қизил” туман

Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани "қизил" ҳудудга киритилди ва 28 майдан ушбу ҳудудга кириб-чиқиш тўхтатилди.

27 май куни Шофиркон туманида битта оилага мансуб 7 нафар фуқарода короновирус инфекцияси аниқланганди. Беморлар билан мулоқотда бўлганлардан дастлабки тест намуналари олинмоқда.

Ички туризм

Ўзбекистонда 1 июндан ички туризм фаолияти қайта тикланишни бошлайди. Белгиланган санитария-гигиена меъёрлари ва талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йилнинг 1 июнидан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризмни қайта йўлга қўйиш билан биргаликда ёндош ташкилотларнинг (туроператорлар, турагентликлар, жойлаштириш воситалари, маданият ва маданий мерос объектлари ҳамда бошқалар) фаолиятини бошланади.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,59 миллиондан ошди, 353 минг киши вафот этди. Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 5,81 миллион киши коронавирус инфекциясини юқтириб олди, вафот этган сони эса 360 минг киши.

489
Город Навои

Навоийда карантин қоидалари кучайтирилди

343
Сўнгги кунларда республиканинг бир қанча ҳудудлари қатори, Навоий вилоятида ҳам аҳоли орасида касалликка чалинаётганлар кўпаймоқда.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, сўнгги кунларда республиканинг бир қанча ҳудудлари қатори, Навоий вилоятида ҳам аҳоли орасида касалликка чалинаётганлар кўпаймоқда.

Юқори малакали шифокор-олимлар, эпидемиолог, инфекционист, оториноларинголог, реаниматолог, пульмонолог, хирург  ҳамда врач-лаборант каби қатор  мутахассислардан иборат махсус гуруҳ вилоятга юборилди. Улар маҳаллий мутахассисларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Айни пайтда вилоятда 119 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бугунги кун ҳолатига кўра, улардан 12 нафари соғайган бўлса, қолган 107 нафар беморга шифокорлар томонидан самарали даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, вилоятда касаллик, асосан, бешта ўчоқ орқали тарқалганини кўриш мумкин. Жумладан, биринчи катта ўчоқ Зарафшон шаҳрида, иккинча ва учинчи ўчоқлар Хатирчи туманида, тўртинчи ўчоқ Конимех туманида ҳамда бешинчи ўчоқ Томди туманида юзага келган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, худудда карантин қоидаларини янада  кучайтириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар, прокуратура  ходимлари билан биргаликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни даволаш ҳамда карантиндаги фуқароларни тиббий кузатувга олишни янада самарали йўлга қўйиш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда.

Жумладан, эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, асосий учоқ бўлмиш, Зарафшон шаҳри “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган. Бундан ташқари, жорий йил 26 май кунида касаллиги аниқланган беморлар (31 нафар) билан мулоқотда бўлган 300 нафарга яқин фуқаро карантинга олинган: шундан 104 нафари уй карантини, 182 нафари эса стационар карантинга жойлаштирилган. Вилоятнинг яна қатор туман ва шаҳарларида ҳам юзлаб фуқаролар уй ва стационар карантинга олиниб, қатъий тиббий кузатувга олинган.

Шунингдек, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тегишли махсус комиссия қарори билан жорий йил 8 майдан бошлаб, босқичма-босқич Зарафшон шаҳридаги 11 та маҳаллада кучайтирилган карантин қоидалари сақлаб қолиниб, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланиши белгиланди. Бундан ташқари, Хатирчи туманидаги 6 та маҳаллада ҳам карантин қоидалари кучайтирилган.

343
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

403
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

403