Дезинфекция мусорых баков и урн

Яна 30 кишида коронавирус аниқланди

615
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат 30 тага кўпайди. Касалланганларнинг умумий сони 2682 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда яна 30 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“2020 йил 15 май соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2682 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Янги коронавирус ҳолати 5 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган. Улар 13 май куни Қозоғистондан ва Россиядан келган.

25 нафар фуқаронинг касалланиш ҳолати эса олдин касаллиги тасдиқланган 11 нафар бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан аниқланди. Уларнинг 23 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан.

Айни пайтда мамлакатда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб кетган ва соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Бугунги кунда 513 нафар бемор даволанмоқда.

615

Бир неча соат ичида иккинчи пойтахтлик коронавирусдан вафот этди

716
(Янгиланган 18:50 05.07.2020)
Ўзбекистонда 33-бемор коронавирус қурбонига айланди. Бу кун давомида кузатилган иккинчи ўлим ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 33 нафарга етди.

ССВ хабарига кўра, Тошкентда 45 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди. Унда бир неча кун давомида коронавирус аломатлари сезилиб, тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик кузатилган.

Аммо шундай  бўлишига қарамасдан у шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган.

Натижада шу йилнинг  30 июнь куни  Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ўта оғир ҳолатда, ўткир нафас етишмовчилиги билан олиб келиниб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Беморга юрак ишемик касаллиги, ўткир юрак ва нафас  етишмовчилиги, икки томонлама пневмония дастлабки ташхиси қўйилган.

Бироқ шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал пойтахтлик 71 ёшли онахон коронавирусдан вафот этгани хабар қилинган эди.

716
Теглар:
карантин, беморлар, Тошкент, коронавирус
Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана

ТИВ: рус-қозоқ чегараси ёпиқ, фирибгарларга ишонманг!

313
(Янгиланган 18:51 05.07.2020)
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегара очилгани ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда чегара очилгани ва ватанга қайтиш мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

“Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар Россия-Қозоғистон чегарасига одамларни етказиб қўйиш ва чегарани кесиб ўтишда “ёрдам бериш”ни ваъда қилиб турли эълонлар тарқатмоқдалар. Элчихона ватандошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраб қолади”, - дейилган хабарда.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилган.

Шу кунларда Самара вилоятидаги Болшая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Сол-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги, ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудуларидан келган ва Қозоғистон орқали Ватанимизга қайтиш истагинини билдирмоқда.

Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июлдан 19 июль кунлари давомида хориждаги фуқаролар 19 та рейс орқали ватанга қайтарилади. Навбатдаги чартер рейслариинг жадвали қуйида.

313
Теглар:
ТИВ, карантин, коронавирус, мигрантлар, чегара, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия

Қрим кўприги яна АҚШ томоғидаги суякка айланди

5
АҚШ Қора денгиздаги навигациядан шунчалик ташвишланмоқдаки, Қрим кўприги уларнинг томоғида суяк каби туриб қолди. Бирор жойда биронта муаммо чиқса, бунинг давоси битта: санкциялар. Вашингтон уларни юмшатмайди. Гўё кимдир бундан умид қилаётгандек.

Қрим кўприги бўйлаб юк поездлари ҳаракати бошланганига ҳали бир ҳафта бўлмади, АҚШнинг Киевдаги элчихонаси эса бунга ўз муносабатини билдирди. Гўёки, Россиянинг қитъа ва Қримни боғлайдиган “рухсатсиз” кўприги “навигацияга халақит бермоқда”. Америкаликлар Қора денгиздаги айнан қайси кемалар бўйича хавотирга тушгани аниқ эмас. Мабодо, унга вақти-вақти билан кириб турадиган эсминецлардан хавотирда эмасмикин?

​Эмишки, кўприк АҚШга ҳар куни “Қримни ноқонуний босиб олиниши ва оккупация”ни эслатиб турар экан, бу эса “кучли санкциялар”ни сақлаб қолишга сабабдир. Биринчидан, Қрим аҳолининг хоҳиш-истагига биноан, референдум натижасида Россия таркибига қайтган. Иккинчидан, ҳеч ким АҚШнинг санкцион амбицияларидан шубҳаланмайди. АҚШ бу билан ҳайратлантирмади. Аммо элчихонани тушунса бўлади, твиттерда бирор муносабат билдириш керак-ку ахир. Бунинг ўзи Американинг сиёсий қарамлигини кўрсатади.

Вашингтонни, шунингдек, юк поездлари Қримга қурилиш материалларини олиб келиши ҳам қайғуга солмоқда. Бу эса ижтимоий аҳамиятга эга объектлар қуриб битказилишини англатади. Дон, нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кимёвий ўғитлар ва металлни ташиш нархи ўртача икки бараварга камаяди. Бўшаган маблағлар эса россияликлар орасида сайёҳлик йўналиши сифатида катта талабга эга бўлган минтақани ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин. Чет элликлар ҳам унга эътиборини қаратишмоқда.

Муаллиф Мила Журавлева, Sputnik радиоси

5