Гарвард олими: юрак учун энг фойдали маҳсулот

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гарвард мактаби профессори, тиббиёт фанлар доктори Марта Гуаш Ферре юрак учун энг фойдали бўлган маҳсулот номини айтди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ёнғоқ юрак учун энг фойдали маҳсулот, - дейди Гарвард мактаби профессори, тиббиёт фанлар доктори Марта Гуаш Ферре La Vanguardia нашрига.

Унинг сўзларига кўра, ёнғоқ ўзига хос ноёб озуқавий профилга эга.

"Ёнғоқ бошқа ёнғоқларга қараганда бир оз бошқача таркибга эга, чунки уларнинг таркибида алфа-линоленик кислота кўпроқ бўлади, бу балиқ таркибида бўлган омега-3 ёғ кислотаси", - деб тушунтирди шифокор.

Бундан ташқари, ёнғоқ витаминлар, минераллар ва антиоксидантларга бой.

Ферре ёнғоқнинг мунтазам истеъмол қилиниши юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилиши, шунингдек липидлар профилини яхшилаши ва яллиғланишга қарши таъсирга эга эканлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0