Ўзбекистонда коронавирус: бугунги кун асосий хабарлари

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугуннинг ўзида 45 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ сўнгги асосий хабарларни тўплади.

В Ташкенте стали чаще штрафовать за отсутствие масок - Sputnik Ўзбекистон
Ниқоб қани? Пойтахтда қоидабузарлар кўпайди

Бир сутка давомида 46 кишида коронавирус аниқланди, ССВ охирги малумотига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 825 нафарни ташкил қилмоқда.

Янгидан касаллиги тасдиқланган беморларнинг барчаси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланди. Уларнинг 18 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан келган бўлса, қолган 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 45 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди. 2 314 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди.

Айни пайтда 474 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Ниқобсиз юриш жаримаси

Карантин чоралари юмшатилган сўнг Тошкентда ниқоб тақиб юрмайдиган сони ошди. 16 май куни Тошкентда 144, келаси кун эса 104 киши жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юргани аниқланган. 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланади – жарима 1 млн 115 минг сўм.

Россияга бориш учун рухсатнома

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқишларига рухсат бериш имконияти истисно ҳолатларда кўриб чиқилиши мумкин.

Флаги Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар Россияга бориш учун рухсатнома олиши мумкин – асосий шарти

Ҳозирги вақтда РФда яшаш гувоҳномасига эга бўлган, яқин қариндошлари - Россия фуқароси бўлган хорижликлар, ёхуд ватандошларни кўчириш бўйича давлат дастурининг иштирокчилари фақат Россияга кириши мумкин.

Мамлакатга кириш учун рухсатнома олиш учун 27 майга қадар ушбу ҳавола орқали тегишли шаклни тўлдириш зарур. Ўзбекистон фуқароларининг республика чегарасидан ўтишлари тўғрисидаги қарор фақат Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинади.

Чегарада қолган фуқароларга ёрдам

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш масаласи ишлаб чиқилди.

“Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида бўлиб турганлар рўйхати тузилди ҳамда ташкилий ва транспорт масалалари ҳал қилинди. Жами 1100 нафар ўзбекистонликнинг ватанга олиб келиниши кутилмоқда. 18-19 май кунлари 550 нафардан кишининг автобусларда Ўзбекистонга қараб йўлга чиқиши режалаштирилган.

Шифокор иши бекор қилинди

Бош прокуратура томонидан Самарқанд вилояти Оқдарё тумани тиббий бирлашмаси бўлим бошлиғи шифокор Х.Д.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу иш юзасида олиб борилган терговга қадар текширув ишлари тўлиқ ўтказилмаган ва жиноят иши очиш ҳақидаги қарор шошма-шошарлик билан қабул қилинган. Шу сабабли шифокор Х.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши жиноят иши Бош прокуратура томонидан бекор қилинган.

Дунё ва “Тождор душман”

COVID-19 дунёнинг 188 давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 4,8 миллиондан ошди, 319 минг киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0