В Ташкенте открыта Аллея литераторов

Мирзиёев янги барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди

286
Шавкат Мирзиёев бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюрди.

Бу борадаги режа 2017 йил 3 февраль куни мазкур боққа ташриф чоғида белгиланган эди. Ўша йили 18 апрелда давлат раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, хиёбоннинг меъморий-ғоявий лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўтган вақт мобайнида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, 8 гектардан зиёд майдонда Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамбли яратилди.

Адиблар хиёбонини ғоявий-бадиий жиҳатдан янада бойитиш мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари ҳам яратилди.

Давлат раҳбари бу ерга ташриф буюриб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Хиёбонда амалга оширилган ишлар ва яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар билан учрашувда миллий адабиётини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, галдаги муҳим вазифалар ҳақида сўз борди.

“Адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавиятини кўрсатади. Бугунги мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак. Аждодлар меросини ўрганиш, буюк маданиятимизга муносиб буюк адабиёт яратиш учун ҳамма шароитларни яратамиз,” – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистода ижодкорларнинг асарлари доимий равишда чоп этиляпти. Энди уларни дунёга олиб чиқиш кераклиги таъкидланди.

Масалан, Алишер Навоий, Мирзо Бобур, Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари ижодкорларнинг асарлари хорижий тилларда нашр этилмоқда. Лекин бу ишлар таржимонларнинг ўз ташаббуси ва қизиқиши билан бўляпти.

Бу борада Ёзувчилар уюшмаси ташаббускор бўлиши, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан биргаликда ўзбек адабиётининг энг сара намуналарини турли тилларга таржима қилиб, нашр этиши зарурлиги қайд этилди.  

Адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Хиёбон билангина чекланиб қолмасдан, адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўллари ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлиги таъкидланди.

"Мана, “замонамиз қаҳрамонлари”, деб кўп гапирамиз. Бугун бу қаҳрамонлар коронавирусга қарши курашаётган фидойи шифокорларимиз, мард ҳарбийларимиз, саховатли тадбиркорларимиз, ватанпарвар ёшларимиз. Уларнинг жасорати ҳақида ўқишни ҳаммамиз хоҳлаймиз," - деди Шавкат Мирзиёев.

Бугунги ёшлар интернетдан, электрон адабиётлардан кўпроқ фойдаланиши, лекин миллий адабиёт хазинасини интернетда тарғиб этиш яхши йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис президент “Адиблар хиёбони” деб номланган интернет портали ташкил этиш таклифини билдирди.

Унда мумтоз ва замонавий асарларнинг электрон нусхалари, ёзувчи ва адабиётшуносларнинг маҳорат сабоқлари жамланади. Портал ўзбек, инглиз ва рус тилларида фаолият кўрсатса, ундан хорижлик мухлис ва мутахассислар ҳам фойдаланиши имконияти яратилади.

Шу ерда олий таълим муассасаларининг адиблар ижодини ўрганиш бўйича тақдимотлари ўтказилди. Давлати раҳбари хиёбон ёнида ташкил этилган кутубхонани ҳам кўздан кечирди.

286
Палаты во временном госпитале для пациентов с COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди

63
(Янгиланган 09:51 13.07.2020)
Яна бир тошкентлик коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди. 67 ёшли аёлда 10 июль куни COVID-19 тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус аниқланган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли аёл М.Т.да COVID-19 тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди.

63
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Коронавирус Марказий Осиёда: Тожикистон COVID-19 ни енгишга муваффақ бўлдими?

1099
(Янгиланган 17:49 12.07.2020)
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон коронавирус авж олаётгани боис карантин чораларини қайтармоқда. Қирғизистонда ҳам коронавирус ҳолати 10 мингтадан ошиб кетди. Тожикистон эса деярли 80 фоиз беморларини даволашга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 88 094 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Бу ўтган ҳафтага қараганда 29,8 мингтага кўпроқ.

Қозоғистон

Мамлакат минтақада ҳолат ва ўлим бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда. Кунига 1000 дан зиёд касаллик аниқланмоқда. Қозоғистонда ўтган кун давомида 1798 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 58 253 (жумладан, касаллик аломатларсиз ўтаётган беморлар) нафарга етган. Шулардан 33 814 нафари тузалиб кетган. Жами 264 та ўлим ҳолати кузатилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 13 июлни коронавирус оқибатида вафот этган фуқаролар хотирасига Миллий мотам куни деб эълон қилган.

Ўзбекистон

11 июль куни мамлакатда 486 та янги коронавирус ҳолати қайд этилган. Янги касалланганларнинг 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган. Аниқланган ҳолатлар рекорди кундан-кунга янгиланмоқда.

2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 706 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

7723 нафар (60 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 59 киши вирус қурбонига айланган. Коронавирусдан ўлим қайд этилмаган ягона вилоят қолган: Андижон вилояти.

Карантинный центр в Наманганской области
Штаб по коронавирусу по Наманганской области

Ўзбекистон аҳоли орасида коронавирус тарқалиши авж олгани боис 10 июлдан 1 августга қадар кескин карантин чораларини қайтарди. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди. Тўйлар ва оммавий тадбирлар тақиқланди.

Шунингдек, 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Қирғизистон

Қирғизистонда сўнгги кунларда коронавирус юқтириб олиш ҳолати кескин кўпайишда давом этмоқда. Ўтган кун давомида 719 та янги ҳолат аниқланди. Шундай қилиб, касалланганларнинг умумий сони 10 629 нафарга етган.

Шулардан 3387 нафари (31,8 фоизи) COVID-19 ни енгган. Жами 132 та ўлим ҳолати кузатилган. Ҳафта давомида 44 киши вирус қурбонига айланган.

Тожикистон

Тожикистонда минтақада энг охирида (30 апрель куни) коронавирус аниқланган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, аниқланаётган кунлик ҳолатлар 47-49 тани ташкил этади. Қайд этиш жоизки, бу минтақадаги бошқа мамлакатларда касаллик авж олаётган вақтда бир неча бараварга камроқ (сўнгги суткада аниқланган: Қозоғистонда - 1798, Ўзбекистонда - 486, Қирғизистонда - 719, Тожикистонда эса атиги 49 та янги ҳолат).

Ўтган кун давомида 49 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 61 киши дарддан фориғ бўлган.

Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 6506 нафарга етган. Шулардан 5176 нафари (79,5 фоизи) тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Бу минтақадаги энг юқори кўрсатгич. Пандемия бошлангандан буён 55 киши қурбон бўлган.

Туркманистонда эса ҳозирга қадар коронавирус расман қайд этилмаган ва у минтақадаги инфекциядан холи мамлакат бўлиб турибди.

Бутун дунё бўйлаб 12,8 миллиондан зиёд киши коронавирус юқтириб олган. 7,5 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 568 мингдан ошган.

1099
Теглар:
карантин, коронавирус, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев прибыл в Турцию с визитом

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида яна бир ҳужжат кучга кирди

30
Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда. Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 1996 йил 8 майдаги Даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома 9 июлдан эътиборан кучга кирди.

Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-октябрда Туркияга ташрифи давомида имзоланган.

Ҳужжатга биноан, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашишнинг янгиланган тартиби назарда тутилмоқда, шунингдек, Битим солиқларни ундиришда кўмаклашишга оид янги норма билан тўлдирилмоқда.

Тузатишлар “солиқ шаффофлиги”ни таъминлашга қаратилган бўлиб, бу икки мамлакатнинг жисмоний ва юридик шахслари томонидан солиқларни тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва битим қоидаларини икки мамлакатнинг амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқлаштириш зарурияти билан белгиланади.

30
Теглар:
Ўзбекистон, Туркия