Десткий омбудсмен Узбекистана Алия Юнусова

Оилавий можаро: нега бувилар ва ота-оналар болаларни бўлиб олишолмайди?

111
(Янгиланган 06:49 22.05.2020)
Ота-оналар ва бувиларнинг бола учун талаши унинг тарбиясига қандай таъсир қилади - мутахассис билан суҳбат.

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Sputnik Ўзбекистон мухбири билан эксклюзив суҳбатда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова одамлар қандай муаммолари билан келгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, 16 март - мамлакатда карантин чоралари эълон қилингунига қадар, мисол учун, набираларининг тарбиясида онаси ёки отаси иштирокини чеклашни истаган бувилар у билан учрашувни истаган.

"Афсуски, бу эпидемия келиши олдидан биз таҳлил қилишга улгурган масалалардан бири ҳолосдир. Ва мен бу муаммо ҳусусида шуни айтмоқчиманки, ота-оналар - эр-хотин, яъни онаси ва отаси ўз фарзандини тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашда тенг ҳуқуқларга эгадирлар", - дея таъкидлайди Юнусова.

Омбудсменнинг сўзларига кўра, қабулга келган бувилар унга турли хил ваъжларни билдиришди ва ўз талабларини келинлари тарбияда қатнашишдан бош тортганлиги ёки болага ёмон таъсир кўрсатганлиги билан асосладилар. Бироқ, кўпинча бу ҳолат қайнона билан келин ёки куёв ва қайнона ўртасида яққол шахсий адоват фонида рўй берган.

Юнусованинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда буви ва бувалари невараларини ота-оналари билан учрашишига тўсқинлик қилиш ўрнига, болаларга ҳам отаси, ҳам онасини яхши кўришига ёрдам беришлари керак.

"Бу каби аризалар бизга кўплаб келмоқда. Афсуски, болалар адоват ва қарама-қаршиликлар муҳитида ўсиб-улғайиши уларнинг ҳиссий ҳолати ва психологик ривожланишига ёмон таъсир қилишини улар тушунмаяптилар. Албатта, бу ерда психологлар ва шунингдек маҳалла қўмиталарининг ўрни муҳимдир, чунки улар бу ҳолаттда иккала ота-онанинг ҳам иштирокига қарши туришнинг кераги йўқлигини тушунтиради", - дея қўшимча қилди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Аммо нафақат бувилар ёрдам сўрашади - ёш ота-оналар ҳам маслаҳат учун келишмоқда. Омбудсменнинг фикрига кўра, болаларнинг уйғун тарбиясига оид тегишли адабиётларни яратиш зарурияти келди.

"Ота-она бўлиб қолиш осон, аммо ота-оналик мажбуриятларини тўғридан-тўғри амалга ошириш жуда қийин ва машаққатли ишдир", - дея хулоса қилди болалар ҳуқуқлари бўйича вакил.

Унинг фикрига кўра, ушбу муҳим ижтимоий жараёнда ҳамжиҳатлик, жамоат институтларининг иштироки, шунингдек, оиласи ва фарзандлари учун шахсий жавобгарлик ҳисси зарур.

111

Ўзбекистонда коронавирус: 26 май асосий хабарлари

122
(Янгиланган 20:08 26.05.2020)
Бугуннинг ўзида 29 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кезатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 2 636 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикада коронавирус билан боғлиқ бўлган асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 92 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 281  нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 29  нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  2 636 нафар.

Айни пайтда 644 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Аҳволи оғир — 2 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.

Карантин чоралари кучайтирилади

Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикада кўпайганлиги қайд этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

"Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин", - деб таъкидлаган давлат раҳбари.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқаролар сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган. 

Беморларнинг қарийб 50 %ни хориждан келган фуқаролар ташкил этади. 

Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқиб, карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритади.

Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши, бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтириши ҳақида топшириқ берди.

Экспресс усулда текшириш

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков республикда қачон экспресс усулда коронавирусга текшириш йўлга қўйилишини маълум қилди.

Экспрес тестларнинг аксарияти коронавирус касаллиги билан касалланиб соғайганлар қонида мазкур вирусга қарши антителолар пайдо бўлганлигини, уларнинг титрини аниқлашга қаратилган.

Республикадаги лаборатория ташхисоти стандартларида ҳам экспресс усулда текшириш мавжуд.

Яқин кунларда антителоларни аниқлаш мақсадида экспресс тестларда ҳам текширишлар бошланиши мумкин.

Жазирама “корона”ни тўхтатади

Ҳафта бошидан Ўзбекистонга кириб келган иссиқ об-ҳаво COVID-19 фаоллигини сезиларли даражада камайтириши мумкин, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти ходими Хайрулла Мустафаев.

"Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати мўътадил юқори даражаларга етмоқда. Бундай шароитда вирус ривожлана олмайди", - деди Мустафаев. 

Мутахассис фикрига кўра, коронавирус 5-8 даража иссиқликда ва 60%дан кам бўлмаган намликда яшаши мумкин. Шу сабабли вирус намлик юқори бўлган Жануби-шарқий Осиё давлатларида пайдо бўлиб ривожланган. 

"Бизда эса, қуруқ ва иссиқ об-ҳаво. Умуман барча шамоллаш касалликлари иссиқ ҳаво келиши билан чекина бошлайди", - дейди вирусолог. 

Пандемия сирли расмларда

Тошкентда InkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган рассом граффитлари Чилонзор деворларида пайдо бўлди.

Рассомнинг ижод намуналари коронавирус мавзусига бағишланган: тиббий ниқоб, фаришта қанотли шифокор сурати, ниқоб таққан Мона Лиза, кислород ниқобини ушлаб туриб, беморларга ёрдам беришга шай турган шифокор акс этган “Кўз” номли расмлар. 

Қўшнига ёрдам

Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамининг навбатдаги партиясини жўнатди. Ёрдам 24 тонналик юк дори-дармонлар, асосан антибиотиклардан иборат.

Дунё саломатлиги

COVID-19 дунёнинг деярли барча давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 5,6 миллиондан ошди, 348 минг киши вафот этди. 2,4 миллион киши соғайди.

122
Охранный периметр минской исправительной колонии

Ўзбекистонда сўнгги 15 йил ичида маҳбуслар сони икки баравар камайган

42
(Янгиланган 19:09 26.05.2020)
Яқин кунларда Ўзбекистонда маҳсбуслар сони очиқланади. Бу ҳақида Вазирлар маҳкамасининг қарорида айтиб ўтилган.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Инсон ҳуқуқлари миллий маркази хабарига кўра сўнгги 15 йил ичида Республикада қамоқхоналарда сақланаётганфуқаролар сони 2 мартага камайган.

Айни дамда Ўзбекистон қамоқхоналари ўртача 80 %га тўлган, айрим муассасалар 30 %га тўлдирилган. 

Шунингдек, яқин кунларда Ўзбекистонда маҳсбуслар сони очиқланади. Бу ҳақида Вазирлар маҳкамасининг қарорида айтиб ўтилган. 

"Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазони ижро этиш соҳасида махфийликдан чиқариладиган маълумотлар 1-иловага мувофиқ тасдқлансин", - дейилган қарорда. 

Айни дамда ушу маълумотлар махфий ҳисобланади. Ушбу борада Ўзбекистон дунё тажрибасини татбиқ этган ҳолда, маҳбуслар сонини ҳар 100 минг кишига нисбатан ҳисоблайди. 2018 йилда Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳоли сонига 140 нафар маҳбус тўғри келган эди. Бу 2017 йилга нисбатан 10%га кам. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рамазон ҳайити арафасида 258 нафар маҳбусни авф этган эди. 

42
Силуэт человека с ножом в руке

Бишкеклик одамҳўр қандай қўлга олинди - даҳшатли жиноят тарихи

67
Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери тергови олиб борилган шов-шувли жиноий ишлар ҳақида қатор мақолаларни бошлаяпмиз - "Бишкек одамҳўри" Михаил Трутнев ишининг тафсилотлари ҳақида

Юрий Кузьминых. Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери тергови олиб борилган шов-шувли жиноий ишлар ҳақида қатор мақолаларни бошлаяпмиз. Бугун биз "Бишкек одамҳўри" Михаил Трутнев ишининг тафсилотлари ҳақида гапириб берамиз.

2004 йил ёзида ушбу ишнинг терговига махсус маҳфий мақоми берилди - милиция шаҳар аҳолиси орасида ваҳима қўзғашни хоҳламади, шунинг учун бу юракни даҳшатга солувчи воқеа оммавий ахборот воситаларида ёритилмади. Ўн олти йил аввал, мен бу иш ҳақида бир маълумотларни томчилаб тўпладим ва маълумотларни тезкор ҳодимлардан базўр "суғуриб олдим".

Барчаси июл ойининг охирида, эрта тонгда нафақахўр 4-кичи даҳада ахлат контейнеридан даҳшатли топилмани топиб олганида бошланди.

"Мен ахлат тўккани чиққан эдим, ичкарига қараб кўзларимга ишонмадим: платик пакетда одамнинг куйган боши ётибди", - деди аёл милиционерларга.

Бир неча дақиқадан сўнг, кўп қаватли уй ҳовлиси безовталанган чумоли уясига ўхшаб қолди. Мутахассислар топилмани ўргангунича, терговчилар бутун кучларини яқин атрофдаги уйларни ўрганишга йўналтирди. Криминалистлар ўша жойнинг ўзида кўп ҳам маълумот олишолмади. "Ўлимдан атиги бир неча соат ўтди. Жабрланувчи боши жуда ўткир буюм билан кесилган", - дея хулоса қилишди экспертлар.

Кўп ўтмай, Октябрский тумани ИИБ оғир жиноятларни фош қилиш бўлими тезкор гурухи етакчисининг рацияси жонланиб кетди.

"Менинг йигитларим қизиқ нарса топдилар шекилли," – дея таҳмин қилди изқувар.

Тезкор ходимнинг таҳмини рост чиқди. Бутазор ичида унинг қўл остидагилари қўллари кафтларини топдилар. Қидирув доираси бир нечта уйларгача торайди. милиционерлар иккинчи топилма жойига энг яқин бўлган иккитасини ўрганиб чиқиши керак эди. Айнан шундан кейин хавф жиноий қидирув бўлими ҳодимларида биринчи ҳақиқий илмоқ пайдо бўлди.

Ушбу воқеалар иштирокчилари сўзларига кўра, жиноятчи ҳалокатли далиллардан қутулаётганда, эҳтимол, жуда маст бўлган ва жуда шошган бўлиши мумкин. У қолдиқларни олиб кетган қоплар эски ва йиртиқ бўлган. Тўрт қаватли бино яқинидаги ёўлакда терговчилар қонга ўхшаш жигарранг доғларни пайқашди. Бу доғлардан иборат сезиларсиз йўл бир подъездга олиб борди. Шубҳа қолмади: совуққон қотил шу уйда яшарди. Тезкор гуруҳ учинчи қаватга кўтарилди. Квартиралардан бирининг эшиги тутқичи қонга бўялган эди ...

Уй эгасини чақиришга қилинган барча уринишлар муваффақиятсиз бўлди. Квартира ичи тинч эди. Шов-шувга ёш қўшни қиз чиқди ва Миша амаки кеча меҳмонлари бўлганини айтди. Кечасигача базм қилишди, кейин ҳаммаси тинчланди.

"У кечаги базмдан кейин ухлаётгандир", - деди у.

Бироз маслаҳатлашгач, милиционерлар эшикни синдиришга қарор қилди. Яхшиямки, у бақувват йигитлар учун жиддий тўсиқ бўлмади. Нозик ёғоч эшикка тираниб уни қулатиб, милиционерлар квартирага кириб келишди. Хаммомда свет ёниб турарди. У ерда қонга бурканган плиткали полда, таҳминий жиноят қуроли - улкан болта ётар эди. Ваннанинг ўзида одам қолдиқлари ётарди. Аммо, маълум бўлишича, Америка даҳшат филмлари каби бундай кўриниш, фақат бошланиши эди ...

Ошхонада газ плитасида жуда катта кастрюля турган эди. Ундан, кейинчалик аниқланишича, одам гўшти пиширилган. Яқинида қовурилган жигар бўлаклари бўлган бир това турарди. Столда қўлбола сиҳда яқинда пиширилган кабоб ётарди. Эҳтимол, қотил ҳамтовоғини ўлдиргандан кейин базм уюштирган. Стол остида бир нечта арзон ароқ бўш шишаси бор эди.

Барча хоналар тартибсиз эди. Ўларча маст уй эгаси залда ифлос диван устида ухлаётган эди. Уйдаги ҳолат, у одам аллақачон хаётидан воз кечиб муаммолардан шишада таскин топганлигидан далолат берган. Бу даҳшат ичида ягона ёрқин нуқта бу ўйилиб кетган деворга осилган, вақтдан ранги ўчган рамкадаги ёш жуфтликнинг хира фотосурати эди.

Терговчилар маст одамни итариб юриб, уни машинага зўрға «юклаб» олиб кетишди.

- Эҳтимол, у кечга яқин ҳушига келади, шундан кейингина у билан гаплаша олишимиз мумкин. Ҳозир буни қилиш бефойда, дея мени огоҳлантиришди терговчилар. "Агар тафсилотларни билмоқчи бўлсангиз, еттига яқин келинг".

Белгиланган вақтда мен ўша ерга келдим ва терговчилар "Бишкек одамҳўри" деб ном берган Миша амаки ҳикояси интиқомини кутдим.

- Афтидан, "мижоз" ўзига кела бошлади ... Ҳозир соқчилар уни биринчи сўроққа олиб келади, ишонинг, у энг қийини. Сиз бурчакда ўтиринг ва кўп ҳам кўринманг", - деб мендан илтимос қилди терговчи.

Кўп ўтмай, шафқатсиз қотиллик ва каннибализмда гумон қилинган 48 ёшли Михаил Трутнев кабинетга қирди. У одамнинг юзи анча ғижимланган эди, кўринишидан қаердалигини ва ундан нимани хоҳлашаётганини англамас эди. Терговчилар, ҳеч қандай ошиқча гап-сўзсиз, барча қўлга олинган далилларни олдига қўйдилар.

-  Виталик менга 7000 доллар қарзи бор эди ва қарзларни эса қайтариш керак, - деди маҳбус зўрға. - Кеча у билан иккаламиз ичиб стол устида ўтирган эдик ... кейин кураш бошланди. Кейин нима бўлганини эслай олмайман.

Трутнев "кечки овқат" мавзусида гапиришдан қатъиян воз кечди. Изқуварлар уни бир неча бор очиқчасига гапиришга уриндилар, аммо гумондор нигоҳини олиб қочиб, вақтинча амнезия ва бош оғриғига ишора қилди.

Терговчилар марҳумнинг шахсини аниқладилар. Иккинчи гуруҳ ногирони, яқин атрофда яшовчи Виталий кўнгилчан ва ҳушмуомала эди. Феълининг бу ҳусусиятларидан унинг қотили кўпинча фойдаланар эди. Дўстининг пули пайдо бўлиши билан, Михаил бошини айлантирар эди.

Трутневнинг адвокати мижозининг ҳаётини сақлаб қолишига ишонган. Ҳисоб-китоб осон эди: судьялар уни руҳий касал деб тан олишади ва уни мажбурий даволанишга юборишади ва шу билан одамга нажот топишга имконият беришади. Суд-психиатрия экспертизаси натижалари кўпчиликни ҳайратда қолдирди: икки марта синовдан ўтган Михаил жиноятни маст, лекин ақли равшан ҳолатда қасддан содир этган деб тан олинди.

Трутнев психиатрлар ва терговчи билан одамҳўрлик мавзусини муҳокама қилишдан қатъиян бош тортди. "Бундай бўлмаган, эсимда йўқ", - деб такрорларди у. Суд унинг айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни топа олмагани сабабли, айбланувчини ўлим жазосига ҳукм қилди. Қирғизистонда ўлим жазосига мораторий жорий қилинганлиги сабабли, у умрбод қамоққа жазоланганлар колониясига юборилди.

67