Один из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 24 май куни нишонланади

508
2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

508

Ўзбекистонда коронавирусдан 15-бемор вафот этди

300
(Янгиланган 18:08 31.05.2020)
Коронавирус аниқланган 63 ёшли пойтахтлик аёл ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. У сунъий нафас олдириш аппаратига уланган бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан 15-ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатдаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари  назоратида бўлган. Белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олдириш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

300

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 3600 тага яқинлашди

194
Сўнгги 7 соат ичида яна 29 кишида коронавирус тасдиқланди. Уларнинг аксарияти карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда яна 29 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.

“2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3583 (+29) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 таси Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2837 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган. Жами 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.

194

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0