В городе Ош состоялась церемония передачи второй партии гуманитарной помощи Республики Узбекистан Кыргызской Республике

Ўзбекистон Қирғизистонга 248 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами юборди

302
(Янгиланган 15:30 22.05.2020)
Инсонпарварлик ёрдамига тиббий кроватлар, электрон пирометрлар, ҳимоя комбинезонлари, тиббий қўлқоп ва ниқоблар киради.

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Ўзбекистон Қирғизистонга яна бир инсонпарварлик ёрдамини жўнатди, бу ҳақда Қирғизистон элчихонаси хабар берди

Топшириш маросимида Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ибрагим Жунусов, Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг Ўш вилоятидаги Ваколатли вакили Узарбек Жылкыбаев, вакил девони ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Инсонпарварлик ёрдамига тиббий кроватлар (440 дона), электрон пирометрлар (1000 дона), ҳимоя комбинезонлари (2500 дона), тиббий қўлқоплар (150 000 дона) ва тиббий ниқоблар (150 000 дона) киради. Умумий қиймати 248 минг долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг бошларида Ўзбекистондан Қирғизистонга 1000 тонна ун, турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари, бир марталик ҳимоя комбинезонлари, респираторлар, қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, пирометрлар ва коронавирус ташхиси учун синов тизимлари етказилди.

Қўшни республикага беғараз ёрдамни етказиб бериш, бу сафар ҳам Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди.

302
Спецоперация по захвату Сухроба Каримова, угрожавшего взорвать банк в Киеве

"Киевлик террорчи" Сухроб Каримов икки ойга ҳибсга олинди

172
(Янгиланган 12:30 06.08.2020)
Сал олдин, 3 август куни, Каримов Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган. Босқинчи 40 минг гривен ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Киевдаги "Универсал-банк" бўлинмаларидан бирини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов теракт бўйича иш юзасидан икки ойга ҳибсга олинди. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Бу ҳақда Киев прокуратураси матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Киев шаҳри Печерск туман суди пойтахт прокуратураси илтимосномасини қондирди ва 2020 йил 3 августда Киев марказидаги банк биносида портлаш билан таҳдид қилган Ўзбекистон фуқаросига ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади. Уни гаров эвазига қўйиб юбориш чекланган. Тегишли қарор 2020 йилнинг 5 августи, чоршанба куни бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинган", - дейилади расмий баёнотда.

Каримовга Украина Жиноят кодексининг 258-моддаси 1-қисми ("Террористик ҳужумни амалга ошириш ёки уни амалга ошириш билан қўрқитиш") бўйича айблов қўйилмоқда. Ушбу моддада гумонланувчилар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни, Каримов, Киевдаги "Леонардо" бизнес-марказидаги банк бўлинмасига кирган ва рюкзагида бомба борлигини маълум қилган.

У банк бўлинмаси раҳбаридан ташқари барча ходимларни қўйиб юборган. Раҳбар аёлни гаров олган.

Сухроб Каримов 40 минг гривен (1,44 минг доллар) ва журналистлар билан мулоқотни талаб қилган.

Амалга оширилган махсус операция натижасида Каримов қўлга олинган, уни тўғридан-тўғри эфирда қўлини қайириб, банк биносидан олиб чиқиб кетишган.

Каримовни қўлга олишда Украина телеканалларининг икки нафар журналисти кўнгилли равишда иштирок этган.

Текширувлардан сўнг Каримов ёлғон гапиргани фош бўлган: унинг рюкзагида бомба ҳам, бошқа портловчи қурилмалар ҳам бўлмаган.

Сал кейин ўзбекистонлик бу йигит психоневрологик ҳисобда туриши аниқланган.

172
Дети в детском саду

Боғчалар фаолиятини тиклашга тайёргарлик кўрилмоқда вазирлик

100
Таъкидланишича, боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Боғчалар фаолияти тикланиши болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтишига ёрдам беради.

Таъкидланишича, вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган тақиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа, уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим.

Вазирлик БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади. 

100
Водопад. Иллюстративное фото

Хитойда кучли тўфон шаршарани тескари оқишга мажбур қилди - видео

59
(Янгиланган 14:10 06.08.2020)
"Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга мажбур қилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. "Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга сабаб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Видеода кучли шамол шаршара сувини учириб юбориши акс этган. Кучли “Хагупит” тўфони Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди.

Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида 4 метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электр энергиясиз қолди.

59