Каратин

Китоб тумани карантинга олинди

706
Маълум қилинишича, туманда бир киши коронавирус юқтириб олганлиги гумон қилинмоқда. У эса кўплаб фуқаролар билан мулоқот қилган.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳудуди карантинга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, туманда бир киши коронавирус юқтириб олганлиги гумон қилинмоқда.

“... кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлганлиги муносабати билан эҳтиёт чораси сифатида туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди. Гумонланиш ўз тасдиғини топгунга қадар карантин талаблари кескин кучайтирилиб, кириш-чиқиш йўллари тўсилди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, автотранспорт ва пиёда ҳаракатланиш қатъий назоратга олинган.

Барча фуқаролардан карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ҳамда уйда қолиш талаб этилган.

706

Ўзбекистонда коронавирус: 22 сентябрь асосий хабарлари

330
Сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 426 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 685 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 167 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 461 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 49 067 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.

Айни пайтда 3 176 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 442 киши пандемия қурбони бўлди.

Мигрантларга имтиёз

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига 2020 йил 15 декабргача имтиёзлар берилади.

Бу вақт оралиғида фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.

Абу-Даби-Тошкент

БААнинг “Air Arabia Abu Dhabi LLC” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Airbus-320-214  ҳаво кемаларида  парвозлар Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида амалга оширилади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 31,3 миллиондан ошди, 965 минг киши вафот этди, 21,5 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (6,9 млн), Ҳиндистонда (5,6 млн), Бразилияда (4,6 млн).

330
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Национальная валюта Узбекистана — сум

“Бюджетчилар”га айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

310
Бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (575-сон, 21.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд 288 млн сўм харажатлар мақбуллаштирилди.

Қарорга кўра:

- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;

- ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.

Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

310
Женщина в наручниках

Қўқонда жиноятчилар "Tracker" автомашинасини олиб қочди. Орасида аёл ҳам бор

65
(Янгиланган 08:50 23.09.2020)
Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Қўқонда бир гуруҳ жиноятчилар "Tracker" автомашинасини олиб қочди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот-хизмати.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 сентябрь куни рўй берган. Бир шахс ва бир аёл шаҳардаги кўп қаватли уй олдидан бошқа кишига тегишли "Tracker" русумли автомашинасини олиб қочиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тадбирлар давомиди Қўқон шаҳар, А.Навоий мавзеси 90-сонли кўп қаватли уйлар ёнидан автомашина соз холда давлат рақамлари автомашина юкхонасидан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми "б" банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчилардан бирига нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

65