Жанубий Кореядан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровСамолеты авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолеты авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёрдам замонавий шприцли насослар, 15 минг қадоқда антисептик воситалар, 12 дона тиббий кровать ва автоматик механизмга эга бўлган кўп функцияли кўрпалардан иборат.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси томонидан жалб этилган 97 минг 240 доллар миқдоридаги инсонпарварлик ёрдами бугун Тошкентга етиб боради.

В Узбекистан отправлена гуманитарная помощь из Республики Корея - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатди

“Дунё” АА хабарига кўра, ёрдам рўйхатидан замонавий шприцли насослар, 15 минг қадоқда антисептик воситалар, 12 дона тиббий кровать ва автоматик механизмга эга бўлган кўп функцияли кўрпалар жой олган.

Мазкур жиҳозлар Жанубий Кореянинг BOMI Engineering & Construction, Infinity Co., Ltd. компаниялари, Шинхан ва Аджу университетлари ҳамда Хвасонг шаҳар Савдо-саноат палатаси томонидан тақдим этилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун зарур юқори технологияли тиббий воситаларни жалб қилишни давом эттирмоқда. Жумладан, яқин кунлар ичида тахминан 66 минг доллар миқдордаги ана шундай гуманитар ёрдам чартер юк рейси ташкил этилгандан сўнг юборилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни ҳам Жанубий Кореядан Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинган эди.

Янгиликлар лентаси
0