Мени тезроқ уйга жўнатинг: Пандемия, элчихона ва фуқаролар

3086
(Янгиланган 18:19 01.06.2020)
Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси 3 ойдан буён ҳар куни турар жойсиз қолган фуқароларни хостелга жойлаштириш, шароити оғир бўлган фуқароларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунёда COVID-19 пандемиясини эълон қилганига ҳам яқинда 3 ой бўлади. Ўтган давр мобайнида коронавирус аслида ваҳима қилинганидек қўрқинчли эмаслиги, тахминан 55 % одамларда у енгил кўринишда кечиши, 16 % одамлар уни умуман сезмасдан ўтказиб юбориши аниқланди.

Лекин эпидемия бошида вируснинг салбий оқибатлари ҳақидаги ваҳимали миш-мишлар эса кўплаб тарқалган, номаълум хавфдан сақланиш мақсадида давлатлар бирин кетин чегараларни ёпиб, авиақатновлар тўхтатилиб, шаҳарларда карантин эълон қилинган эди.

Бундай шароитда вақтинча чет даврларда бўлган фуқаролар ўз ватанига ўз уйига, қайтишни исташи табиий ҳол бўлса керак. Лекин чегаралар ёпилган парвозлар бекор қилинган бўлса нима қилиш керак?

Элчихона

Маълумки, Россияда 2 000 000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари бор. Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида 21 киши ишлайди. Шу кунларда, Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси оғир аҳволда қолган меҳнат мигрантлари учун ҳам ота, ҳам онага айланди, десак муболаға бўлмайди.

Элчихона ходимлари ҳар куни куни турар жойсиз қолган юзлаб фуқароларни хостел жойлаштириш, талаба ва яшаш шароити оғир бўлган бошқа минглаб фуқароларга озиқ-овқат етказиб бериш муаммолари билан шуғулланиб келмоқда.

Ундан ташқари, ҳар куни юзлаб фуқаролар Ўзбекистонга тезкор қайтиши керак бўлган оғир касал, ногирон, қария ва ҳомиладор аёллар мурожаат қилишмоқда.

Элчихона маълумотига кўра, қария, ногирон, ҳомиладор ва кўп болали оилалар аслида 400 кишига яқин, лекин "мени тезда жўнатинг мен касалман. Мен ҳомиладорман" ва ҳоказо деб келиб тушаётган аризалар бир неча ўн мингдан ортиқ... Шу сабабли ҳақиқий кетишга муҳтож кишилар ажратиб олиш учун жуда кўп вақт керак бўлмоқда.

Яхшиямки, пандемия кунларида бефарқ бўлмаган фуқаролар кўнгилли равишда элчихонага ёрдамга келишди. Улар иштирокида элчихона ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилиб, Ўзбекистонга тезкор қайтиши керак бўлган фуқаролар рўйхатини саралашда кўмак бермоқда.

Жамоатчилик кенгаши

Жамоатчилик кенгаши элчихона ходимлари ва кўнгилли фуқаролар, шифокор ва ижтимоий соҳа ходимлари жами 8-10 кишидан ташкил топган. Унинг фаолияти асосан Ўзбекистонга кетиш истагида элчихонага келиб тушаётган аризаларни кўриб чиқиш ҳамда улардан энг зарурларини ажратиб олишдан иборат.

Катта стол, унинг устида бир неча мингдан ортиқ аризалар. Ҳар бир аризада паспорт нусхаси ва нима учун тез муддатда Ўзбекистонга қайтиши кераклиги асосланган ҳужжатлардан иборат. Кенгаш ходимлари ушбу ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб, улардан ҳақиқатда кетиши зарур булганларини ажратиб олиши керак.

© Sputnik /
Работа Общественного совета при посольстве Узбекистана

Кенгаш фаолиятида энг мураккаби ҳам ана шу. Чунки ҳақиқатдан Ўзбекистонга қайтиши зарур бўлган фуқаролар билан бирга турли сабабларни важ қилиб, Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлганлар ҳам жуда кўп. Аниқроғи, аризаларнинг аксарияти ана шундай деса ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонга оғир касал, 7 ойдан ортиқ ҳомиласи бўлган, ногирон, кекса ва ёш болалари аёллар жўнатилмоқда. Лекин аризаларнинг аксарияти кўринишидан соғлом, ёши ҳам кексаймаган, хуллас Ўзбекистонга кетиш сабаби ҳам яққол кўриниб турмайдиган фуқаролардан келиб тушган.

Кенгаш аъзоларидан бири бўлган Умид исмли ёш йигит аллақачон бундай аризаларни бир қарашда ажратадиган бўлиб қолган.

Навбатдаги аризани қўлга оларкан уни синчиклаб ўқий бошлайди. Ўрта ёшли амаки, Россияга ишлаш мақсадида келган, ошқозон ости бези оғриши ҳақида тиббий маълумотнома бириктирилган. Унда касаллик сурункали экани қайд этилган. Демак, тезда жўнатишга асос йўқ. Маълумотнома шифокор томонидан қўшимча текшириш керак.

Яна бир ариза, ёш аёл киши томонидан юборилган. У киши 3 йил олдин касалхонадан берилган тиббий маълумотномани архивдан олиб юборибдилар. Бу маълумотноманинг ҳозирги вазиятга нима алоқаси бор экан. Бу ариза ҳам қўшимча текширишга қолдирилади.

Учинчи ариза, ёш йигит, реанимацияда ётибман деб ёзган. Ҳақиқатдан ҳам касалхонада капельница остида тушган сурати бор. Лекин суратнинг санаси кўрсатилмаган, ҳеч қандай тиббий ҳужжат ҳам тақдим этилмаган, реанимацияга тушиш сабаби ҳам кўрсатилмаган. Бунга қўшимча қўнғироқ қилиш керак. Аризаси алоҳида олиб қўйилди.

Яна бир ариза - ёши 60 дан ошган амаки, Афғон уруши фахрийси экан. Тегишли ҳужжат ҳам илова қилинган, яраланиш оқибатида 2 гуруҳ ногиронлиги ҳам бор экан. Бу кишини рўйхатга қўшса бўлади. Ҳам ёши, ҳам ногиронлиги бор.

Бешинчи ариза – ёш йигит паспорт нусхаси ва Ўзбекистондан бир неча кун олдин берилган ўлим тўғрисида гувоҳнома нусхаси. Отаси вафот этгани туфайли уйга кетиш керак. Буни ҳам рўйхатга қўшамиз, илож йўқ.

Яхшиям, Жамоатчилик кенгаши сафида профессионал шифокор бор. Унинг ёрдамида рентген ва УЗИ суратларини диагнозга мослигини, шифокор ташхисларини ҳақиқийлигини, касаллик оғирми ёки енгилми – шуларнинг барчасини тезда аниқлаш мумкин.

Шу тариқа навбатдаги чартер парвозга рўйхат шаклланади ва охир оқибат самолётга 82 та яшаш шароити оғир бўлган ёш болали оилалар, 38 нафар ҳомиладор ва ёш болали аёллар, 43 нафар ҳомиладор аёллар,  19 нафар оғир касаллар, 16 нафар қариялар киритилди.

Рўйхат тўлиқ шаклланиб бўлганидан вақт ярим тундан ошган эди. Энди уйга тарқалса ҳам бўлади. Эртага эрталабдан рўйхатга киритилган фуқароларга бирма-бир қўнғироқ қилиб қачон аэропортга келиш кераклиги, чипта нархи ва бошқа маълумотларни айтамиз.

Хостел

Пандемия туфайли парвозлар бекор қилинган дастлабки кунлар эди. Внуково аэропортида 200га яқин фуқаро Шереметьево аэропортида 60 киши қолиб кетди. Ундан ташқари яқин 3-4 кун ичида парвоз қилиши керак бўлган фуқаролар орасида бир неча киши турар жойсиз қолган эди.

Граждане республики Узбекистан в аэропорту Внуково
Посольство республики Узбекистан в РФ

Бундай вазиятда, элчихона уйсиз қолган фуқароларни муаммосини ҳал қилиши керак эди. Парвозлар қайта тикланиб, фуқароларни Ўзбекистонга жўнатиш имконияти пайдо бўлганига қадар, элчихона хостел топиб, у ерда фуқароларни жойлаштирди. Ундан ташқари ҳомийлар ёрдами билан хостелда қолган фуқароларни 2-3 маҳал иссиқ овқат билан таъминлашни бошлади.

Айтиш жоизки, хостелда туришга мажбур бўлган фуқаролар дастлаб 40 киши бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 150 кишидан ошган. Бошида ҳақиқатдан учиб кетиши керан бўлган фуқаролар бўлса, кейин элчихонага келиб “мен турар жойсиз қолдим” деган фуқаролар орасида, аслида турар жойи бўлган, лекин “хостелда турсам тезроқ жўнатишади” қабилида режа тузган кишилар ҳам бўлган.

Лекин кунлар ўтаверган хостелдагилар эса ҳеч қаерга жўнатилмаган. Чунки парвоздаги ўринлар дастлаб қария, ногирон, кекса, ҳомиладор ва ёш болали аёлларга берилган. Шунда, бир неча кундан бери хостелда турган, ёш, соғлом фуқаролар хостелга янги олиб келинган касал ва ҳомиладор аёлларга “сен нега бу ерга келдинг, сен келмасанг мени жўнатишарди” қабилида тажовузлар ҳам уюштирилган.

Ана шундай можаролар юз берганидан сўнг элчихона ходимлари хостелга бориб фуқароларга “хостелда яшаш биринчи бўлиб учиб кетиш кафолатини бермайди” деб қайтадан тушунтирган. Шундан сўнг 16 киши ўзи меҳмонхонани ўз хоҳиши билан тарк этган.

Миннатдорлик

Пандемия шароитида, қисқа муддат ичида “Меҳр” фонди фаолиятини ташкил қилиб, мигрантларга амалий ёрдам беришни бошлаган бизнесмен Алишер Усмоновнинг ёрдам жуда катта, албатта.

Шу билан бирга, пандемия туфайли турли муаммолар бошланган илк кунларда Ўзбекистон элчихонасига Москвадан, Россия ва дунёнинг турли бурчакларидан тадбиркорлар ва оддий фуқаролар қўнғироқ қилиб ўз ёрдамларини таклиф қилишган. Бу элчихона учун ҳам кутилмаган ҳол бўлган. Бу борада, айниқса, Москвада фаолият юритаётган Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган тадбиркорларнинг ёрдами жуда қўл келган.

Москвадаги 30дан ортиқ ўзбек ресторан, ошхона ва кафелари  коронавирус пандемияси бошланганидан сўнг ўз ташаббуси билан аэропортда қолиб кетган, хостелда яшаётган ва бошқа муҳтож мигрантларга кунига 2-3 маҳал овқат етказиб беришни бошлаган ва шу кунга қадар давом эттирмоқда.

Бошқа тадбиркорлар “Раҳмат” акцияси доирасида талаба ва карантинда бўлган фуқароларга тайёр овқат етказиб бериш билан шуғулланишмоқда.  

Яна бир тадбиркорлар элчихонадаги кол-центр учун керакли аспоб-ускуналар олиб келди. Исмини ошкор қилишни истамаган тадбиркор, 2та ноутбук, принтер, роутер ва чекланмаган миқдорда қўнғироқлар амалга ошириш имкони бўлган сим карталар ва бошқа ускуналар олиб келган эди.

© Sputnik /
Работа Общественного совета при посольстве Узбекистана

Ватандошлар ва Ўзбекистон билан боғлиқ тадбиркорларнинг улкан кўмаги эвазига Ўзбекистон элчихонаси пандемия шароитида иш жойини, турар жойини йўқотиб Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқароларни турар жой билан таъминлаш ва уларни кунига 2 маҳал иссиқ овқат етказиб беришга имкон пайдо бўлди.

Ундан ташқари ётохонада қолган юзлаб талабалар, коронавируснинг енгил кўринишидан уйида даволанаётганлар ўнлаб фуқаролар, яшашга маблағсиз қолган бир неча оилаларга озиқ-овқат етказиб бериш имкони пайдо бўлди.

“Биз, турар жойи бўлмаган, овқатланишга пули бўлмаса, ҳар қандай Ўзбекистон фуқаросини қабул қилишга тайёрмиз”, - дейди элчихона вакили. 

Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси Внуково аэропорти раҳбаритятига миннатдорлик билдиришди. Парвозлар бекор қилиниб меҳнат мигрантлари 3-4 кун давомида аэропорт ичида қолиб кетишга мажбур бўлган улар, имкон қадар ёрдам беришга, мигрантлар учун алоҳида хона ажратишга ҳаракат қилишган. Ҳеч кимни кўчага ҳайдамаган.

Пандемия бошланиш кунларида Шереметьево аэропортининг транзит ҳудудида ҳам 60 нафар Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетган эди. Уларни навбатдаги парвозга жойлаштириш учун бир неча кун давомида кутишга тўғри келди. Ўшандан аэропортнинг транзит ҳудудида жойлашган “Узбечка” кафеси ҳам мигрантларни овқатлантиришда катта ёрдам кўрсатди. Улар ҳомийлар ажратган пулдан ортиқ даражада мигрантларга иссиқ овқат тайёрлаб беришган. Шунингдек, Шереметьево аэропорти ҳамда “Аэрофлот” компанияси раҳбарияти транзит ҳудудда қолиб кетган мигрантларни олиб чиқиб кетишда ўз ҳиссасини қўшган.

Элчихона ходимлари пандемия шароитида Москва шаҳридаги ва аэропортлардаги полиция ходимларининг ҳаракатларини ҳам алоҳиди қайд этиб ўтишди. Улар айтишига қараганда Россия ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ҳар қандай вазиятда фақат қонун доирасида, юқори профессионал даражада ҳаракат қилишган.

Мени тезроқ уйга жўнатинг...

“Менда коронавирус тасдиқланди, мени тезроқ уйга жўнатинг – мана справка... ” Элчихонага мана шундай фуқаролар ҳам мурожаат қилишмоқда.

Юзи қизарган, тез-тез йўталиб тураётган, тана ҳарорати ошгани яққол билниб турадиган фуқаролар ҳам элчихонага келиб, "мени тезроқ жўнатинг" деб мурожаат қилишмоқда. Ваҳоланки, улар аллақачон касалликка чалинган ва уйдан ташқарига чиқиши мумкин эмас. Уйидан чиқиб бошқаларга касаллик юқтиргани учун Россия қонунчилигига кўра улар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин...

Афсуски бу фуқаролар нафақат ўзларини, балки бошқалар умрини ҳам қадрламайди. Элчихонага келиб, ўнлаб фуқаролар билан бирга навбатда туриб, ичкарида ходимлар билан мулоқотда бўлиб ... Ва охир оқибат минг марта айтилган гапни эшитиб қайтишади. ..

Ана шундай фуқаролар туфайли шу кунларда юзлаб кишиларга ёрдам бераётган элчихона ходимларининг ярмидан кўпи касалликка чалиниб, карантинга олинишга мажбур бўлишди. Агар бутун элчихона касал бўлганида нима бўларди? Ёрдамга муҳтож одамлар кўчада ухлармиди? Ким уларни хостелга жойлаштирар эди? Ким уларни иссиқ овқат билан таъминлар эди?

Касал бўлидингми  - уйдан чиқма! Чунки, сенга ҳеч нарса қилмаса ҳам ёши катталар, диабет, юрак хуружи, сурункали ўпка касалларга коронавирус юқтирсанг улар вафот этиши мумкин!

Шуниси аниқ-ки – одатда касал, ёки ногирон киши бошқа юртга ишлаш учун бормайди. Соғлом, куч-қувватга тўлган фуқаролар ишлаш учун келади. Лекин, элчихона ҳар куни юзлаб касал ва ногирон Ўзбекистонга “срочно қайтиши керак” бўлган фуқаролар мурожаат қилмоқда. Ким ошқозон ости безини эски касали важ қилиб, яна бирининг эсига бўйракдаги тош тушган, бошқасида геморрой...

- Барчани олиб чиқиб кетамиз ҳеч ким қолмайди, фақат сабр қилинг, аввал ногиронлар, қариялар, ҳомиладор ва касаллар шунингдек ёш болали оилалар олиб  чиқилади, - дейди элчихона биринчи котиби Темурбек Шамсибоев.

Қийналганларга ёрдам берамиз, уйсиз қолганларни хостелга жойлаштирамиз, лекин ҳаммани тезда олиб кетишнинг иложи йўқ. Чунки Ўзбекистонга боргандан кейин 2 ҳафта карантинда қолиш керак,  карантин шаҳарчасида эса жойлар чекланган, деб тушунтиради Ўзбекистон элчихонаси вакили.

3086
Палаты во временном госпитале для пациентов с COVID-19

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди

20
(Янгиланган 09:51 13.07.2020)
Яна бир тошкентлик коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди. 67 ёшли аёлда 10 июль куни COVID-19 тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус аниқланган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 10 июль куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи 67 ёшли аёл М.Т.да COVID-19 тасдиқланган. Шу куниёқ ўткир нафас етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи оғир бўлганлиги учун Зангиота юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 2-даражаси, артериал гипертензия, қандли диабет, сурункали холецистит каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди.

20
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Жители города Душанбе в защитных масках на улице

Коронавирус Марказий Осиёда: Тожикистон COVID-19 ни енгишга муваффақ бўлдими?

1047
(Янгиланган 17:49 12.07.2020)
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон коронавирус авж олаётгани боис карантин чораларини қайтармоқда. Қирғизистонда ҳам коронавирус ҳолати 10 мингтадан ошиб кетди. Тожикистон эса деярли 80 фоиз беморларини даволашга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларида жами 88 094 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Бу ўтган ҳафтага қараганда 29,8 мингтага кўпроқ.

Қозоғистон

Мамлакат минтақада ҳолат ва ўлим бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда. Кунига 1000 дан зиёд касаллик аниқланмоқда. Қозоғистонда ўтган кун давомида 1798 та янги ҳолат тасдиқланган. Касалланганларнинг умумий сони 58 253 (жумладан, касаллик аломатларсиз ўтаётган беморлар) нафарга етган. Шулардан 33 814 нафари тузалиб кетган. Жами 264 та ўлим ҳолати кузатилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 13 июлни коронавирус оқибатида вафот этган фуқаролар хотирасига Миллий мотам куни деб эълон қилган.

Ўзбекистон

11 июль куни мамлакатда 486 та янги коронавирус ҳолати қайд этилган. Янги касалланганларнинг 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган. Аниқланган ҳолатлар рекорди кундан-кунга янгиланмоқда.

2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12 706 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

7723 нафар (60 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 59 киши вирус қурбонига айланган. Коронавирусдан ўлим қайд этилмаган ягона вилоят қолган: Андижон вилояти.

Карантинный центр в Наманганской области
Штаб по коронавирусу по Наманганской области

Ўзбекистон аҳоли орасида коронавирус тарқалиши авж олгани боис 10 июлдан 1 августга қадар кескин карантин чораларини қайтарди. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди. Тўйлар ва оммавий тадбирлар тақиқланди.

Шунингдек, 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Қирғизистон

Қирғизистонда сўнгги кунларда коронавирус юқтириб олиш ҳолати кескин кўпайишда давом этмоқда. Ўтган кун давомида 719 та янги ҳолат аниқланди. Шундай қилиб, касалланганларнинг умумий сони 10 629 нафарга етган.

Шулардан 3387 нафари (31,8 фоизи) COVID-19 ни енгган. Жами 132 та ўлим ҳолати кузатилган. Ҳафта давомида 44 киши вирус қурбонига айланган.

Тожикистон

Тожикистонда минтақада энг охирида (30 апрель куни) коронавирус аниқланган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, аниқланаётган кунлик ҳолатлар 47-49 тани ташкил этади. Қайд этиш жоизки, бу минтақадаги бошқа мамлакатларда касаллик авж олаётган вақтда бир неча бараварга камроқ (сўнгги суткада аниқланган: Қозоғистонда - 1798, Ўзбекистонда - 486, Қирғизистонда - 719, Тожикистонда эса атиги 49 та янги ҳолат).

Ўтган кун давомида 49 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 61 киши дарддан фориғ бўлган.

Коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 6506 нафарга етган. Шулардан 5176 нафари (79,5 фоизи) тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Бу минтақадаги энг юқори кўрсатгич. Пандемия бошлангандан буён 55 киши қурбон бўлган.

Туркманистонда эса ҳозирга қадар коронавирус расман қайд этилмаган ва у минтақадаги инфекциядан холи мамлакат бўлиб турибди.

Бутун дунё бўйлаб 12,8 миллиондан зиёд киши коронавирус юқтириб олган. 7,5 миллиондан ортиқ киши шифо топган. Қурбонлар сони 568 мингдан ошган.

1047
Теглар:
карантин, коронавирус, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси