Ташкентцы купаются в фонтане, спасаясь от жары

Синоптиклар Ўзбекистонда жазирама ёзни прогноз қилмоқда

722
(Янгиланган 17:35 01.06.2020)
2020 йил ёзда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистонда, Қозоғистоннинг жанубий, ғарбий, шарқий минтақаларида 40% эҳтимол билан ҳарорат фоннинг меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Бу йил баҳорнинг охири Ўзбекистонда жуда иссиқ келди, дея ёзади Ўзгидромет. Майнинг охирги ҳафтасида ҳаво ҳарорати 26-38 даражагача, жанубда 40 даражагача кўтарилди.

Энг юқори ҳароратлар Қарақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилди, бу ҳудудларда ҳаво 40-42 даража, чўл зонасида айрим жойларда 43-44 даражагача қизиди. Бу май учун хос бўлган кўрсаткичлардан 5-7 даражага, шимолда 8-10 даражага юқоридир.

Ўзбекистоннинг шимолида янги ҳарорат рекордлари ўрнатилди. Қарақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг кўпчилик метеорологик станциялари маълумотларига кўра бу йилги май ойининг охирида қайд этилган бундай юқори ойлик ҳарорат аввал кузатилмаган.

Республиканинг кўпгина минтақаларида айрим кунларда кунлик ҳарорат максимумлари қайд этилди.

Бу йил иссиқ эрта бошлангани сабабли кўпчиликни ёзда ҳарорат қандай бўлади деган савол қизиқтирмоқда.

Ёз фасли учун аниқ об-ҳаво прогнозларини ҳеч ким бермайди ва бу синоптикларнинг “ёмон” ишлаши билан боғлиқ эмас. Шунчаки бутун иқлимий тизим хаотик бўлиб, узоқ муддатга аниқ пронозлар беришнинг имкони йўқ.

Бугунги кунда тайёрланаётган мавсумий прогнозлар тахминий тавсифга эга ва умуман олганда мавсумга баҳо бериш учун фойдаланилади ва “бу даврда ўртача ҳарорат меъёрдан юқори ёки паст бўлади, ёққан ёғинлар миқдори ҳам меъёрдан кўпроқ ёки камроқ бўлади” деган кўринишда бўлади.

Бу йил мавсумий прогнозлар ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган Жаҳон об-ҳаво марказлари маълумотларига кўра кириб келган ёзда сайёрамизнинг катта қисмида ҳароратнинг мусбат аномалияси (яъни меъёрдан юқори ҳарорат) билан боғлиқ циркуляция режимларининг устун келиши кутилмоқда.

Ўзгидромет Шимолий Евроосиё иқлимий марказига аъзолик доирасида мавсумий прогнозлар тайёрлашда иштирок этади. Ҳар йили қиш ва ёз мавсумлари бошланишидан олдин ушбу марказда минтақадаги барча гимдрометхизматлар мутахассисларининг форумлари ўтказилади. Ушбу форумларда бутун Шимолий Евроосиё ҳудуди бўйича кириб келаётган қишки ёки ёзги мавсумлар учун прогнозлар ишлаб чиқилади.

Бундай прогнозлар энг замонавий иқлимий маълумотлар ва прогностик маҳсулотлар таҳлилига асосланиб, унда барча иштирокчи давлатлар вакилларининг фикрлари эътиборга олинади. Шу боис прогноз консенсус (маслаҳатлашиш жараёнида келишилган) прогноз деб юритилади.

Бу йил юзага келган эпидемиологик вазият туфайли Шимолий Евроосиё иқлимий марказининг форуми 19-20 май кунлари онлайн режимда ўтказилди.

“Консенсус прогнозга кўра 2020 йил ёзда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистонда, Қозоғистоннинг жанубий, ғарбий, шарқий минтақаларида 40% эҳтимол билан ҳарорат фоннинг меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.

Агар умумий тенденциялар тўғрисида гапирадиган бўлсак, ёзнинг иссиқ бўлиши тўғрисидаги прогноз ҳозирда биз кузатаётган вазиятни тасдиқламоқда. Охирги йилларда глобал исиш тенденциясининг давом этиши муносабати билан иссиқлик тўлқинларининг сони ва жадаллиги ортиб бормоқда. Ўтган 2019 йил тарихда энг иссиқ йиллар ичида 2016 йилдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Яқинда ўтган барча йиллар ҳам бутун асбоб-ускуналар билан кузатув даври учун энг иссиқ топ-5 ёки топ-10 га кирган.

“Бу йилги ёз ушбу қаторга кирмайди деб тахмин қилишга ҳеч қандай асос йўқ. Шунинг учун бу йилги ёз иссиқ бўлиши эҳтимолга яқин, бироқ иқлимий тизим хусусиятларини эътиборга оладиган бўлсак, бу 100 фоизли прогноз эмас”, - дея қайд этган Ўзгидромет.

Бундан ташқари ўртачалаштирилган умумий тавсиф мавсум давомида қандай муайян ҳарорат қийматлари кузатилиши тўғрисида тасаввур бермайди. Ёзнинг уч ойи давомида иссиқ ҳароратнинг сустлашиши, ёки бир ой жуда иссиқ бўлиб, қолган икки ой давомида ҳарорат меъёрга яқин бўлиши мумкин.

Аҳолининг катта қисми учун кўпроқ тушунарли бўлган прогнозлар ҳар куни Ўзгидромет томонидан 6 кун барвақтлик билан тайёрланади. Ҳозирча ёзнинг биринчи ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида гапириш мумкин.

Иш ҳафтаси давомида ҳарорат кўтарилиб, 38-40 даражага, мамлакат жануби ва чўл зонасида айрим жойларда 43 даражагача етади. Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди.

722
Единая карта оплаты

Биринчи февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди

7
Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари  сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, 2021 йил 1 февралдан бошлаб имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар ишга туширилади.

Шу билан бирга, электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади.

Таъкидланишича, сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

Барча турдаги транспорт карталари 3 йил муддат фойдаланиш учун тақдим этилади.

"Ҳар ой янги электрон ойлик йўл чипталари ҳарид қилиш лозим бўлмайди. Фақатгина ўзингизга қулай тарифларни юклаб олиш кифоя бўлади", - дейилган хабарда.

7
Паспорт и бланк в руках избирателя во время выборов президента Узбекистана

Президент сайловини октябрда ўтказиш учун Конституцияни ўзгартириш керак

67
(Янгиланган 17:33 25.01.2021)
Олий Мажлис депутатлари декабрда бўлиб ўтиши белгиланган президент сайловини октябрда ўтказиш масаласини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида жорий йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган президент сайловлари санасини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақида "Юксалиш" партияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.  

"Ўзбекистонда Президент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Ушбу масала Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинди", - дейт

Сайлов санасини ўзгартириш борасида ҳеч қандай хулосага келинмаган ва Олий Мажлиснинг навбатдаги сессиясида муҳокама қилиш учун қолдирилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ "Президент сайлови <...> конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади".

67