Шавкат Мирзиёев Сўх воқеалари ҳақида гапирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев на встрече с ферганским активом затронул события в Сохе
Президент Шавкат Мирзиёев на встрече с ферганским активом затронул события в Сохе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеаларга тўхталиб, муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Фарғона шаҳрида Шавкат Мирзиёев вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Сўх тумани ҳокими ўзгарди

Давлат раҳбари халқ билан очиқча гаплашиб, муаммоларни биргаликда ҳал этиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида келганини таъкидлади.

“Мен қисқа, сизлар кўпроқ гапирсаларингиз тўғри бўлади. Мақтов керак эмас. Президентга энг катта мақтов бўлиб бўлган - бу халқ ишончи. Ҳали энди биринчи қадамларни қўйяпмиз. Келиб, қарсак эшитиб кетиш менгаям осон. Лекин бундан натижа бўлмайди. Туманларга ўзим боришимнинг сабаби - одамларнинг яшаш шароитларини юрагимдан ўтказиб, аниқ чоралар кўриш, ислоҳотлар узоқ-узоқ жойларда ҳам натижа беряптими, қуйи тизимдаги раҳбарлар садоқат билан, жон куйдириб ишлаяптими, деган саволларга жавоб топиш. Ҳар куни бундай учрашув бўлмайди. Аччиқ-аччиқ масалаларни қатъий қўйинглар,” - деди президент.

Давлат раҳбари ўтган ҳафта Сўх туманида бўлган воқеаларга ҳам тўхталиб, муносабат билдирди.

“Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик. Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак,” - деди Шавкат Мирзиёев.

Бош вазир раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси томонидан муаммолар ўрганилиб, кенг қамровли таклифлар тайёрланган. 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард  сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш режалаштирилган.

Абдулла Арипов в Сухе - Sputnik Ўзбекистон
Сўх аҳолиси Абдулла Ариповдан нималарни сўради ?

98 та лойиҳа амалга оширилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлантирилади.

Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади. 1 минг гектар экин ерларида сув таъминоти яхшиланади.

Туман тиббиёт бирлашмаси бўлимлари, юқумли касалликлар шифохонаси, марказий шифохона тиббий асбоб-ускуналар ва махсус реанимобиль билан таъминланади. Мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари, йўллар ва ижтимоий объектлар таъмирланади.

Сўхлик ёшлар учун водий вилоятларидаги олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилида давлат гранти асосида мақсадли равишда қўшимча 500 та ўрин ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0