Талабларга беписанд фуқаролар туфайли вазият мураккаблашиши мумкин – Отабеков

© Министерство здравоохранения республики УзбекистанГлавный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков
Главный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда Ўзбекистонда карантинда сақланаётган фуқаролар сони 45 мингдан ошган, улардан 22 минг нафари стационар шароитда.

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Сўнгги сутка давомида Ўзбекистонда аҳоли орасида аниқланган коронавирус ҳолатларик кескин ошди. Бу ҳақида Республика Санитария эпидемиология назорати хизмати бошлиғи Нурмат Отабеков хабар қилди.

“Биз афсуски, ҳанузгача аҳоли орасида коронавирус билан боғлиқ вазиятга беписанд бўлаётган одамлага дуч келмоқдамиз. Буларни барчаси вазиятни мураккаблаштириб юбориши мумкин. Шуни ёдингиздан чиқарманг”, - деди бош санитария шифокори.

Шунингдек, Отабеков фуқароларни карантин талабларга риоя қилиш орқали коронавирус билан кечаю кундуз курашаётган мутахассислар фаолиятига ҳисса қўшишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Ўзбекистонда 237та коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган. Улардан 207 нафари коронавирус хавфи туфайли кузатувда бўлмаган фуқароларда.

Янгиликлар лентаси
0