Банкомат

Марказий банк банкоматларни излаш учун янги Telegram-ботни ишга туширди

89
Ушбу бот орқали 24/7 режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларини банклар ва ҳудудлар кесимида излаш имконияти мавжуд.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки банкоматларни излаш учун Telegram-ботни ишга туширди.

Банк хабарига кўра, @uz_avtovash_bot телеграм боти жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишга туширилган.

Ушбу бот орқали 24/7 режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматларини банклар ва ҳудудлар кесимида излаш (шаҳар ва туман бўйича) имконияти мавжуд.

Банкоматлар жойлашган манзиллар тўғрисидаги маълумотлар доимий янгиланиб турилади.

89

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

593
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

593
Мужчина в наручниках

Самарқандда 15 нафар "Хизб ут-Тахрир" аъзолари қўлга олинди

312
(Янгиланган 09:46 19.09.2020)
Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Самарқандда "Хизб ут-Тахрир" террорчилик ташкилоти аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

"Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Хизб ут-Тахрир” диний-экстремистик ташкилотининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди", - дейилади хабарда.

Қўлга олинган шахсларнинг яшаш манзилларидан экстремистик мазмундаги материаллар процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда, деб қўшимча қилинган хабарда.

Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан "Хизб ут-Тахрир" диний-экстремистик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйҳатига киритилган.

312

Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

388
(Янгиланган 17:08 19.09.2020)
Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Европарламент Александр Лукашенкони 5 ноябрдан бошлаб республика раҳбари деб ҳисоблашдан тўхташлари ҳақида баёнот берди.

"Амалдаги аторитар етакчи Александр Лукашенконинг ваколатлари муддати тугаши билан <…>, парлмент уни мамлакат президенти сифатида бошқа тан олмайди", - дейилади резолюцияда.

Шу ҳужжатда Европарламент беларус мухолифати мувофиқлаштириш кенгашини "халқнинг муваққат вакили" сифатида тан олган ва сайловлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, Европарламент Лукашенкога нисбатан эҳтимолий санкцияларни ҳам қўллаб-қувватлаган.

Беларус ТИВ Европарламентнинг ушбу ҳаракатларидан ихлоси қайтганлигини маълум қилди. Идора, шунингдек, ўзини холис ва демократик тузилма сифатида намойиш этадиган ушбу ташкилот "бурнидан нарироққа қарашга" ўзида сиёсий ирода топа олмаганлигини қайд этган.

Республика кенгашида резолюциянинг қабул қилиниши давлатнинг ички ишларига аралашув сифатида баҳоланди. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳам ушбу ҳужжатга "ички аралашув" сифатида баҳо берган эди. Володинга кўра, резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатдаги ҳукумат органларини алмаштиришга бўлган уринишдир.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий протестлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 фоиз овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди, дея ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомет, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Расмий маълумотларга, илк кунларда 6,7 мингдан зиёд қўлга олинган. ИИВ хабарига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрланган, жумладан, 120дан ортиқ куч ходимлари ҳам. Беларус ҳукумати маълумотига кўра, уч киши қурбон бўлган.

388